Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ходимларни ёллаган ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятни амалга ошириш
2018-03-30 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги 219-сонли қарори билан «Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан хусусий тадбиркор ходимларни ёллашни Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатида назарда тутилган фаолиятнинг амалга ошириладиган турига боғлиқ ҳолда қуйида келтирилган жадвалга мувофиқ бир нафардан уч нафаргача миқдорда амалга оширишга ҳақлидир. Бир неча фаолият турлари билан шуғулланадиган хусусий тадбиркор, фаолиятнинг турлари сонидан қатъи назар, уч нафардан кўп бўлмаган ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга.
Ходимларни ёллаган ҳолда хусусий тадбиркорлар томонидан амалга ошириладиган фаолият турларининг
РЎЙХАТИ
Т/р |
Фаолият турининг номи |
Ёлланадиган ходимларнинг чекланган сони (нафар) |
1. |
Чакана савдо (Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг 1 - 5-бандлари) |
1 |
2. |
Қонунчиликда белгиланган рўйхат бўйича ҳунармандчилик фаолияти |
3 |
3. |
Маиший хизматлар, қонунчиликда белгиланган рўйхат бўйича ҳунармандчилик фаолиятидан ташқари (Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг 6 - 35-1-бандлари) |
3 |
4. |
Фаолиятнинг бошқа турлари* (Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг 36 - 41, 43-48, 51 - 59, 62, 64 - 66, 68 – 74, 76-80-бандлари) |
2 |
*) Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг 42 (Ахборотнинг криптографик ҳимояси воситаларини лойиҳалаш, яратиш, ишлаб чиқариш, сотиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш), 50 (Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш), 60 (Ветеринария фаолияти), 61 (Юкларни автомобиль’ транспортида ташиш), 63 (Ўсимлик, ҳайвонлар ва минераллардан тайёрланган доривор хом ашёни этиштириш, йиғиштириш, тайёрлаш, қадоқлаш ва улгуржи сотиш), 67 (Риелторлик фаолияти), 75-бандларида (Экскурсия хизматлари кўрсатиш бўйича туризм фаолияти)кўрсатилган фаолият турларини амалга оширадиган хусусий тадбиркор фаолиятининг асосий тури бўйича ёрдамчи ишларни бажариш учун бир нафар ходимни ёллаши мумкин.
Якка тартибдаги тадбиркор зиммасига унинг ҳар бир ходими учун якка тартибдаги тадбиркор томонидан амалга ошириладиган фаолият бўйича назарда тутилган ставканинг 30 фоизи миқдорида қатъий белгиланган солиқ тўлаш мажбурияти юклатилади.
Якка тартибдаги тадбиркор фаолиятнинг бир нечта турини амалга оширган тақдирда, якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ходими учун қатъий белгиланган солиқ фаолиятнинг тегишли турлари учун ўрнатилган қатъий белгиланган солиқнинг энг юқори ставкасининг 30 фоизи миқдорида тўланади.
Якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ходими учун қатъий белгиланган солиқ қатъий белгиланган солиқни якка тартибдаги тадбиркор томонидан тўлаш учун белгиланган муддатларда, меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш
СХEМАСИ
Босқичлар |
Субъектлар |
Тадбирлар |
Бажариш муддатлари |
||||
1-босқич |
Ариза берувчи |
1. Сўровнома Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали расмийлаштирилганда: сўровномани тегишли маълумотлар кўрсатилган ҳолда электрон шаклда расмийлаштириш; давлат божини тўлаш. |
Ариза берувчининг хоҳишига кўра |
||||
2. Рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат қилинганда: давлат божини тўлаш; тегишли қоғоз ҳужжатларнинг асл нусхаларини бир нусхада тақдим этиш; рўйхатдан ўтказувчи органнинг ходими билан биргаликда аризани тўлдириш. |
(реал вақт режимида) |
||||||
2-босқич |
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими |
1. Маълумотларни текшириш, тадбиркорлик субъектининг ноёб идентификаторини бериш. 2. Маълумотларни Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реэстрига киритиш. 3. Ариза берувчини тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида хабардор қилиш. |
реал вақт режимида (ариза топширилган пайтдан бошлаб 30 минутдан ошмаган вақтда) |
||||
Якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби
Тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш унинг рўйхатдан ўтказган органга тақдим этган аризаси асосида амалга оширилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
- давлат солиқ хизмати органининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисидаги хулосаси. Хулоса давлат солиқ хизмати органи томонидан тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс мурожаат қилгандан кейин икки иш кунидан кечиктирмай, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзлар мавжуд бўлганда эса - улар тўлангандан кейин икки иш кунидан кечиктирмай берилади;
- муҳр ва штамплар, агар улар мавжуд бўлса;
- барча лицензиялар (рухсатномалар)нинг асл нусхалари, агар улар мавжуд бўлса;
- давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
- банкларда ҳисоб рақамлари очилмаганлиги тўғрисидаги хат ёки, агар мавжуд бўлса, асосий ҳисоб рақами ёпилгани тўғрисидаги банк маълумотномаси.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси