Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қизил китобга киритилган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни, шунингдек заҳарли, гиёҳвандлик моддалари мавжуд бўлган ўсимликларни фуқаролар томонидан йиғиш тақиқланади

2018-03-30 | Жамият

Олий Мажлис Сенати ўн тўртинчи ялпи мажлисида янги таҳрирдаги “Ўрмон тўғрисида”ги қонун маъқулланди.

Қонунда бир қатор муҳим жиҳатлар ўз аксини топган. Жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўрмон хўжалиги соҳасида давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиши ва амалга ошириш борасидаги ваколатлари мустаҳкамланмоқда. Ушбу субъектлар ўрмон хўжалиги соҳасига оид давлат ва ҳудудий дастурларни амалга оширишда иштирок этиш билан бир қаторда, бу борада жамоатчилик назоратини ҳам амалга оширади. 

Ўрмондан умумий ва махсус фойдаланиш билан боғлиқ асосий қоидалар такомиллаштирилмоқда. Жумладан, ўрмондан фойдаланишнинг: дарахт ва буталарни кесмаган ҳолда ўтин ва шох-шаббаларни йиғиш; балиқчилик хўжаликлари эҳтиёжлари учун фойдаланиш; экологик туризмни ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида фойдаланиш каби янги кўринишлари белгиланмоқда. 

Шу билан бирга, ўрмонларда пичан ўриш давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилиши ҳамда бу борада махсус тартиб-таомиллар белгиланиши назарда тутилмоқда. 

Ўрмонларда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни, шунингдек заҳарли, гиёҳвандлик моддалари мавжуд бўлган ўсимликларни фуқаролар томонидан йиғишни тақиқловчи норма мустаҳкамланмоқда. 

Ўрмон хўжалиги соҳасида илғор тажрибага эга давлатларнинг қонунчилик амалиётини ҳисобга олган ҳолда, ўрмонларда чорва молларини ўтлатиш қоидалари такомиллаштирилмоқда. 

Қонунда ўрмонларга салбий таъсирларнинг ўз вақтида олдини олиш учун ўрмонлар мониторинггига оид алоҳида норма белгиланмоқда. Мазкур норма давлат ўрмон фонди ҳолатидаги ўзгаришларни аниқлаш, уни баҳолаш ва прогноз қилишга доир мунтазам кузатувларни олиб бориш орқали ўрмонларни муҳофаза қилиш ва истиқболда ривожлантириш билан боғлиқ аниқ ва асосланган чора-тадбирлар амалга оширилишига хизмат қилади.

 

Н.Абдураимова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться