Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қатъий белгиланган солиқ ва суғурта бадаллари, ставкалари

2018-03-30 | Жамият

Қатъий белгиланган солиқ

Қатъий белгиланган солиқ якка тартибдаги тадбиркорларга икки хил тартибда ҳисобланади.

Биринчиси, якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолият тури ва фаолиятни амалга ошириш жойи учун белгиланган ставкалардан келиб чиқиб, энг кам иш ҳақига каррали миқдорларда ҳар ой учун ҳисобланади.

Иккинчиси, фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларга мазкур фаолият турини тавсифловчи физик кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда солиқ ҳисобланади. Масалан, болалар ўйин автоматлари фаолияти бўйича ҳар бир жиҳозланган ўринлар сонига фаолиятни амалга ошириш жойи учун белгиланган ставкалардан келиб чиқиб, энг кам иш ҳақига каррали миқдорларда ҳар ой учун ҳисобланади.

Якка тартибдаги тадбиркор фаолиятнинг бир неча тури билан шуғулланган тақдирда, қатъий белгиланган солиқ фаолиятнинг ҳар бир тури учун мазкур турдаги фаолиятга нисбатан белгиланган ставкалар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисобланади.

Агар фаолият амалга оширилган жой учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари давлат рўйхатидан ўтказилган жой учун белгиланган ставкалардан фарқ қилса, қатъий белгиланган солиқ энг юқори ставка бўйича тўланади.

Масалан, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида давлат рўйхатидан ўтган ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилувчи якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини Тошкент шаҳрида амалга оширган тақдирда, Тошкент шаҳрига белгиланган энг кам иш ҳақининг 7 баравари миқдоридаги ставка бўйича қатъий солиқ тўлайди. Агар ушбу тадбиркор Зангиота туманида фаолиятини амалга оширса, энг кам иш ҳақининг 2,5 баравари миқдоридаги ставка бўйича солиқ тўлайди.

Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан оилавий тадбиркорлик субъекти қатъий белгиланган солиқни якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўлайди.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари коллежни тамомлагандан кейин ўн икки ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тақдирда, якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган санадан эътиборан қатъий белгиланган солиқни тўлашдан олти ой муддатга озод этилади. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтилган пайтдан бошлаб ўн икки ой ичида фаолият тугатилган ёки уч ва ундан кўп ойга тўхтатилган тақдирда, қатъий белгиланган солиқ фаолият амалга оширилган бутун давр учун тўланади.

Қатъий белгиланган солиқ тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 10-кунидан кечиктирмай ҳар ойда, солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган жой учун белгиланган ставкалар бўйича тўланади.

Суғурта бадали

Суғурта бадаллари солиқ тўловчининг календарь ойда ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, мажбурий тартибда қуйидагича тўланади:

1) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан - ойига энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда;

2) якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар томонидан (бундан буён матнда якка тартибдаги тадбиркорнинг ходимлари деб юритилади) - ойига энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

3) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари томонидан:

якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси томонидан - ойига энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда;

оиланинг бошқа аъзолари томонидан (ўн саккиз ёшга тўлмаганлар бундан мустасно) - ойига энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида.

Ёшга доир пенция ва нафақа олувчи ҳунармандчилик субъектлари – «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари суғурта бадалини тўлашдан озод этилади, ёшга доир пенция олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар, шунингдек И ва ИИ гуруҳ ногирони бўлган шахслар учун суғурта бадалининг миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак. Мазкур имтиёзлар пенция гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади. Имтиёзга бўлган ҳуқуқ календарь йил давомида вужудга келган ёки бекор бўлган тақдирда, суғурта бадалларини қайта ҳисоб-китоб қилиш ушбу ҳуқуқ вужудга келган ёки бекор бўлган ойдан эътиборан амалга оширилади.

Якка тартибдаги тадбиркорлар, якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган шахслар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари суғурта бадалларини ҳар ойда, тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 
25-кунидан кечиктирмай тўлайдилар.

Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари томонидан суғурта бадалларини тўлаш улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади.

Суғурта бадалларини тўлаш мажбурияти қуйидагиларнинг:

юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга ошираётган оила аъзолари учун - оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш юритадиган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг;

якка тартибдаги тадбиркорнинг ходимлари учун - ушбу ходимлар билан меҳнат шартномасини тузган якка тартибдаги тадбиркорнинг зиммасига юклатилади.

Тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) солиқ тўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, идентификация рақами ва тўлов тўланаётган давр албатта кўрсатилиши шарт. Бунда оила аъзолари - оилавий тадбиркорлик иштирокчилари ва ходим ёллаган якка тартибдаги тадбиркорлар бўйича тўлов топшириқномаси (кирим ордери) ҳар бир оила аъзоси учун ва якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ёлланган ходими учун алоҳида-алоҳида ёзилади. Агар тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой (деҳқон хўжаликлари аъзолари учун - йил) учун тўланган деб ҳисобланади.

Якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари

Т/Р

Фаолият тури

Қатъий белгиланган солиқнинг

бир ойдаги ставкаси (энг кам иш ҳақига каррали миқдорларда)

Тошкент шаҳри

Нукус ш. ва вилоят

марказидаги

шаҳарлар

бошқа

шаҳарлар

Бошқа

аҳоли

пунктлари

1

Чакана савдо:

озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан

7,0

5,0

3,0

2,5

деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан*

3,5

2,5

2,0

1,5

газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан

3,5

2,0

1,5

0,5

2

Маиший хизматлар

2,5

1,5

1,0

0,5

3

Ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш, шу жумладан миллий ширинликлар ва нон-булка маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитларида ёки жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарори билан махсус ажратилган жойларда ўтириш жойлари ташкил қилмасдан доналаб сотиладиган овқатларнинг айрим турларини тайёрлаш ва сотиш

2,0

1,5

1,0

0,5

4

Бошқа фаолият турлари

2,0

1,5

1,0

0,5

5

Автомобиль транспортида юк ташишга оид хизматлар:

 

3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобильлари учун

1,5

 

8 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобильлари учун

2,0

 

12 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобильлари учун

3,0

 

12 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобильлари учун

3,5

*) Уй хўжалиги, шу жумладан, деҳқон хўжалигида парваришланган тирик ҳайвонларни (чорва моллари, паррандалар, мўйнали ва бошқа ҳайвонлар, балиқлар ва бошқалар) ҳамда уларни сўйиб, хом ёки қайта ишланган кўринишдаги маҳсулотларни, саноатда қайта ишлашдан ташқари, чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган кўринишда (манзарали боғдорчилик (гулчилик) маҳсулотларидан ташқари) сотиш бундан мустасно.

Солиқ солишдан озод этиш солиқ тўловчи томонидан давлат ҳокимиятининг жойлардаги тегишли органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкати бошқаруви томонидан берилган, сотилган маҳсулот солиқ тўловчи томонидан унга ёхуд унинг оила аъзоларига ажратилган эр участкасида этиштирилганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжатни тақдим этиш шарти билан амалга оширилади.

Изоҳлар:

1. Қатъий белгиланган солиқ ставкалари йил бошига - 2018 йил 1 январьига белгиланган энг кам иш ҳақидан (172 240 сўм) келиб чиқиб аниқланади ва энг кам иш ҳақи миқдори йил давомида ўзгарганда қайта кўриб чиқилмайди.

2. Жисмоний шахс:

а) бир нечта фаолият тури билан шуғулланса, ҳар бир фаолият тури учун алоҳида-алоҳида солиқ тўлайди;

б) тадбиркорлик фаолиятини ижарага олинган ускуналар ва бинода амалга оширса, яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ижарага берувчи тўғрисида маълумотнома (ахборот) тақдим этиши керак;

в) давлат рўйхатидан ўтказилмаган жойда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, солиқни рўйхатдан ўтказилган жойда ва фаолиятни ҳақиқатда амалга ошираётган жойда белгиланган ставкалар орасида энг юқори ставка бўйича рўйхатдан ўтказилган жой бўйича тўлайди;

г) фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъий назар И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қатъий белгиланган солиқ бир ойда энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида тўланади.

3. Жисмоний шахслар томонидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият турлари амалга оширилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда йиллик ҳажмда тегишли фаолият тури бўйича бир йўла қатъий белгиланган солиқни ундирадилар, бундан жисмоний шахснинг давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият кўрсатаётганлиги далили аниқланган санадан бошлаб ўттиз кун мобайнида унинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлиги аниқланган ҳолатлар мустасно. Бундай жисмоний шахсга ҳисоблаб ёзилган йиллик қатъий белгиланган солиқ суммасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда ушбу давр учун қатъий белгиланган солиқ бўйича келгусидаги солиқ мажбуриятлари ҳисобига ўн икки ой мобайнида тўлаш ҳуқуқи тақдим этилади.

4. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарорига 8-иловада кўрсатилган солиқ солиш шкаласининг энг кам ставкаси бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться