Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хушхабар
2018-03-30 | Жамият
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида ўтган йилнинг июль ойида “Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола” танлови эълон қилинган эди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Биринчи Президентимиз хотирасини абадийлаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу ижодий танлов ҳам ана шу эзгу сайъ-ҳаракатларнинг узвий давомидир.
Қувонарлиси, ушбу нуфузли танловда Халқ таълими вазирлиги муассислигидаги “Бошланғич таълим” журнали бош муҳаррири Ҳалим Саидов “Миллат хазинасини бойитган мутафаккир” мақоласи учун биринчи ўрин ва танловнинг бош мукофотини қўлга киритди.
Шу муносабат билан, Халқ таълими вазирлиги номидан Ҳалим Саидовни нуфузли танловдаги муваффақияти билан табриклаймиз ҳамда у бошчилигидаги жамоага “Бошланғич таълим” журналини соҳадаги кўп минг сонли бошланғич синф ўқитувчиларининг чинакам минбарига айлантириш, уларга методик хизмат кўрсатиш сифатини оширишда омад тилаймиз.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги