Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сенатда қатор халқаро ҳужжатлар ратификация қилинди
2018-03-30 | Жамият
Сенат ўн тўртинчи ялпи мажлиси муҳокамасига киритилган «Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида уч давлатнинг Давлат чегаралари туташган нуқтаси ҳудуди тўғрисидаги шартномани (Самарқанд, 2017 йил 10 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни маъқулланди.
Шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартномани (Тошкент, 2017 йил 5 декабрь) ратификация қилиш ҳақида», «Умумжаҳон почта иттифоқининг Устивига тўққизинчи қўшимча баённомани (Истамбул, 2016 йил 6 октябрь) ратификация қилиш тўғрисида», «Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти Уставини (Боку, 2015 йил 26 ноябрь) ратификация қилиш тўғрисида», «Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Экстремизмга қарши курашиш Конвенциясини (Остона, 2017 йил 9 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳам сенаторлар томонидан маъқулланди.
Манба: ЎзА