Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала турларини қўллаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

2018-03-30 | Жамият

Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисида “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим конун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун маъқулланди.

Қонун билан далилларни сохталаштирганлик (қалбакилаштирганлик) учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Ёлғон гувоҳлик ва ёлғон хабар берганлик учун эса жавобгарлик кучайтирилмоқда. 

Қонунга хилоф усуллар орқали ёки процесс иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёхуд уларни чеклаш йўли билан олинган далиллардан, далил сифатида фойдаланишни тақиқловчи қоидалар киритилмоқда. 

Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала турларини қўллаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. 

Далилларни тўплаш ва мустаҳкамлашда рухсат берилмаган усуллар қўлланилганлиги тўғрисидаги мурожаатлар прокурор ёки суд томонидан суд-тиббий экспертизаси ёхуд бошқа экспертиза ўтказган ҳолда мажбурий текширилиши лозим бўлган тартиб белгиланмоқда. 

Қонунда суд-тергов фаолиятига оид яна кўплаб бошқа жиҳатлар қамраб олинган. Қонун моҳиятига оид материалларни яна бериб борамиз. Сайтимизни кузатиб боринг.

 

Н.Абдураимова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться