Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ОАВ: Зарба берувчи вертолётлар Ўзбекистонга келтирилади
2018-03-30 | Жамият
Ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича Россия Федерал хизмати директори ўринбосари Владимир Дрожковнинг маълум қилишича Ереванда ташкил этилган “ArmHiTech-2018” қурол-яроғ кўргазма доирасида Россия ва Ўзбекистон ўртасида шартнома имзоланган.
Мазкур шартномага мувофиқ Россия Ўзбекистонга ўндан зиёд “Ми-35” вертолётларини етказиб беради.
“ Шартнома имзоланди. Эндиликда Ўзбекистонга “Ми-35” вертолётларини етказиб берамиз. Мазкур мамлакат билан ҳарбий-техник ҳамкорлигимиз изчил ривожланмоқда”, деган В.Дрожков кўргазмада журналистларга.
Хабарда 2016 йилда Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишув имзолангани, унга мувофиқ Россия ички нархларда мамлакатимизга қурол-яроғ етказиб бериши эслатилган.
Маълумот учун: “ Ми-35” вертолёти зарба берувчи ҳарбий-техника ҳисобланади. Унинг учиш тезлиги соатига 300/км.гача етиши мумкин.
Манба: ЎзА