Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Материални саҳифадан олиб ташла...”. Энди журналистга бундай таҳдидлар бўлмайди!
2018-03-30 | Жамият
Ҳеч ким журналистдан эълон қилинаётган хабарлар ёки материаллар олдиндан келишиб олинишини, шунингдек уларнинг матни ўзгартирилишини ёхуд уларнинг нашрдан бутунлай олиб ташланишини (эфирга берилмаслигини) талаб қилиш ҳуқуқига эга эмаслигига оид меъёр мустаҳкамланмоқда.
Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун маъқулланди.
Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунига ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Унда журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги меъёрлар акс этган.
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларининг цензура қилинишига йўл қўйилмаслиги қонунда ўз ифодасини топган.
Ҳеч ким журналистдан эълон қилинаётган хабарлар ёки материаллар олдиндан келишиб олинишини, шунингдек уларнинг матни ўзгартирилишини ёхуд уларнинг нашрдан бутунлай олиб ташланишини (эфирга берилмаслигини) талаб қилиш ҳуқуқига эга эмаслигига оид меъёр қонундан ўрин олган.
Журналистнинг давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ва оммавий тадбирларида ҳозир бўлиши, журналистлик сирини ошкор этмаслиги, журналистларнинг касбга оид одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишига оид меъёрлар ҳам қонунга киритилмоқда.
Журналистни аккредитация қилиш масаласи ҳам қонундан ўрин олмоқда.
Қонун билан яна кўплаб бошқа қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Уларнинг барчаси билан сайтимиз орқали таништириб борамиз. Бизни кузатиб боринг.
Манба: ЎзА