Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Ёшлар билан учрашувлар давом этмоқда

03.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Давлат божхона қўмитаси Раисининг тизимга энди ишга қабул қилинган ёш ходимлар билан учрашувлари давом этмоқда. Куни кеча ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси бўлиб ўтди.

Чингиз Айтматов Ўзбекистоннинг дўсти эди

03.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Таъкидланганидек, “буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов нафақат қирғиз эли, айни пайтда, бутун туркий мамлакатлар, жумладан, ўзбек халқи учун ҳам азиз ва қадрли сиймо, Ўзбекистоннинг улкан дўсти эди”.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов ва “Baker & McKenzie” (АҚШ) юридик фирмасининг катта партнери Томас Файерстон ўртасидаги учрашув

03.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

2018 йилнинг 30 март куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида “Baker & McKenzie” (АҚШ) юридик фирмасининг катта партнери Томас Файерстон билан учрашув бўлиб ўтди.

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматидаги илғор ва ташаббускор ёш ходимлар моддий ва маънавий қўллаб қувватланмоқда

03.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги «Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2018 йилнинг 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёш ходимлари ўртасида «Энг фаол ёш ходим» кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг қўшма қарори қабул қилинди.

Инновацион таълимдан тадбиркорлик сари

03.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида  белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ўқувчиларда мактаб давриданоқ тадбиркорликнинг дастлабки тушунчаларини шакллантириш мақсадида  қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Меҳнат ярмаркасида 2 мингга яқин ёшларга йўлланма берилди

03.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2 апрель куни Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий бўлинмаларида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди.

Янги тузилган Қурилиш вазирлиги нима билан шуғулланади?

03.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Мазкур вазирлик Ўзбекистон Республикасида архитектура ва қурилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади. У энг аввало, ҳудудларда аҳолини жойлаштиришнинг бош схемасини, аҳоли пунктларининг бош режаларини ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқади. Ижроси бўйича мониторинг юритади.

Энг ишончли дўст

03.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 2 апрель –Халқаро болалар китоби куни муносабати билан маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. 

Ўзбекистонда қурилиш вазирлиги иш бошлайди

03.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 2 апрелида қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони асосида ушбу вазирлик ташкил этилади. 

Йўловчилар учун яна бир қулайлик

03.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Мамлакатимиз иқтисодиёти ривожида муҳим ўрин тутувчи темир йўл тизимида амалга оширилаётган янги лойиҳалар юксак самаралар бермоқда. Зеро, замонавий дунёда темир йўл транспорти давлат иқтисодиётининг асосий қон томири ҳисобланади.

Давлат хизматлари марказларига “Damas” автомашиналари топширилди

03.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлигининг туман ва шаҳар давлат хизматлари кўрсатиш марказларига вилоят ҳокимлиги томонидан “Damas” автомашиналари топширилди. 

50 дан ортиқ «киракаш» жавобгарликка тортилди

02.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 25-апрелдаги 238-сонли «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорларида Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигига қўшимча вазифалар юклатилган.

Президент ташрифидан сўнг Самарқандда қандай чора-тадбирлар белгиланди?

02.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Самарқанд шаҳридаги тадбиркорларга кўмаклашиш марказида Самарқанд вилояти ҳокими Т.Жўраев иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. 

Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

02.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси, генерал-майор М.Азимов ва бошқалар мамлакатимизда божхона тизими моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тажрибали ва билимли кадрлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. 

Божхона ходимларининг ҳушёрлигини синовдан ўтказиш мақсадида 16 маротаба хуфиёна текширув ўтказилган

02.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ва “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан 2018 йилнинг ўтган даврида 40 га яқин профилактик маъруза, учрашув, индивидуал тартибда профилактик тарбиявий ишлар ва суҳбатлар ўтказилган. Бунга божхона ходимларининг ота-оналари ва оила аъзоларини ҳам жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Болажонлар учун муассасалар фойдаланишга топширилмоқда

02.04.2018ЖамиятМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Нурободда туман марказидан 55 чақирим олис масофада жойлашган Тим қишлоғидаги Бунёдкор маҳалласида 50 ўринли 7-сон мактабгача таълим муассасаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Четдан туриб қўшни хонадонга тинчлик олиб кириш мушкул...

02.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ҳамон акс садо бермоқда.

“Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ўрганилмоқда

02.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 8 январдаги “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида” ЎРҚ-454-сон Қонунининг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламига тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан вилоят Адлия бошқармаси ҳамкорлигида 2018 йил 31 март куни “Ҳуқуқий билимлар” ўқув машғулотида шахсий таркибга мазкур қонунни батафсил тушунтириб бериш бўйича амалий ўқув-семинари ўтказилди.