Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Аҳоли томорқа хўжалигидан самарали фойдаланиш тизими бўйича ўқув амалий семинар ўтказилди

04.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Солиқ қўмитаси ҳамкорлигида аҳоли томорқа хўжалигидан самарали фойдаланиш тизими бўйича ўқув амалий семинар ўтказилди.

35 нафар самарқандлик Ўзбекистон фуқароси бўлди

04.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 6 мартдаги фармонига кўра, Самарқанд вилоятида яшовчи 35 нафар юртдошимиз Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди. 

Германияда Наврўз нишонланди

04.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистоннинг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси ва Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ваколатхонаси ҳамкорлигида Берлин шаҳрида Наврўз байрамига бағишланган тадбир ташкил қилинди.

БИ-БИ-СИда (ВВС) Орол ҳақида фильм

04.04.2018ЭкологияМанба: ЎзА

Қорақалпоғистон Республикасида ижодий сафарда бўлган Буюк Британиянинг Би-Би-Си телерадио корпорациясининг жаҳон хизмати ижодий жамоаси Орол муаммоси хақида қисқа метражли фильмни суратга олиш ишларини якунлади. 

Муассаса фаолияти такомиллашмоқда

04.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Миллий матбуот марказида ўтказилган анжуман мамлакатимизда ягона ўлчовлар бирлигини таъминлаш ва ҳалқаро алоқаларни кенгайтириш истиқболларига бағишланди. 

Кайзен ва Lean тизимлари: уларнинг дунё миқёсидаги ўрни ва Ўзбекистонда татбиқ этиш истиқболлари

03.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ишлаб чиқариш самарадорлиги ва меҳнат унумдорлигини қандай қилиб ошириш мумкин ва ишлаб чиқариш харажатларини кескин камайтиришга қай тарзда эришилади? 

Бугун қайси янги қонунлар кучга кирди?

03.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан маъқулланган қонунлардан учтасига 2018 йил 2 апрелда имзо чекди. 

Самарқанд давлат чет тиллар институтида "Карьера кунлари-2018" меҳнат ярмаркаси ўтказилди

03.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2018 йил 30 март куни Самарқанд давлат чет тиллар институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017-2021 йилларга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги "2005/2006 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрсида"ги ПҚ-92-сон қарорининг 6-банди, 2012 йил 10 декабрдаги "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1875-сон қарори, амалдаги "Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида Низом»га мувофиқ "Карьера кунлари – 2018" меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Халқаро болалар китоби куни

03.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Халқаро болалар китоби куни муносабати билан давра суҳбати ўтказилди. Ҳудойберди Тўхтабоев, Анвар Обиджон, Дилшод Ражабов, Хамидулла Акбаров, Неъматжон Душаев, Шукур Абдуллаев каби болаларнинг севимли шоирлари ва ёзувчилари иштирок этди.

Талабаларга солиқ қонунчилиги тушунтирилди

03.04.2018ЖамиятМанба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Вилоят давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан Гулистон давлат университетида Ўзбекистон Республикаси солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилги асосий йўналишларидан келиб чиқиб, солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти ҳамда солиқ қонунчилигидаги энг сўнгги янгиликлардан профессор-ўқитувчилар ва талабаларни бохабар қилиш мақсадида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Форишда хотира турнири ўтказилди

03.04.2018ЖамиятМанба: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Юртдошимиз Рустам Аҳлиддинов мамлакатимизда халқ таълимини юксалтириш, ёшларни комил инсонлар қилиб вояга етказишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган инсонлардан бири.

Учтепага сафар ёхуд коммунал хизматдан қарздорлар диққатига!

03.04.2018ЖамиятМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Хабарингиз бор, 2017 йил 29 майда давлатимиз раҳбарининг “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланганди.

Қўқон давлат педагогика институтида давра суҳбати ўтказилди

03.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Қўқон давлат педагогика институтида Агентлик бош директори ўринбосари Б.Т. Сагдуллаев, "IP- CENTER" ўқув маркази директори М.С. Мансуров, ҳамда институт ректори А.Г. Эминов, шунингдек институтнинг илмий ишлар бўйича проректори Д.Ш.Ходжаева, табиий фанлар факультети декани В.У. Ходжаев ва физика-математика факультети декани Х.И. Хонбобоевлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Тарозининг икки палласи.., ёхуд бозорларда тарозиларнинг бугунги ҳолати қай аҳволда

03.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Халқимизда  тарозининг ҳар икки палласи тўғри ва ҳалол ишлаши ҳақида жуда кўп ҳикматлар бор. Энг асосийси бозорлар ва йирик савдо мажмуаларида фаолият кўрсатаётган тарозиларнинг тўғри ишлаши, ўз вақтида давлат метрологик текширувидан ўтказиб турилиши  аввало истеъмолчиларнинг манфаатларни ҳимоя қилиш билан бирга савдо-сотиқ маданиятини оширишга хизмат қилади.

Исмоил Муҳаммад Содиқ: Қуръони Карим кириб борган хонадонга файзу барака ёғилади

03.04.2018ЖамиятМанба: «Халқ сўзи»

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда таълим-тарбия, диний-маърифий йўналишлардаги ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бинобарин, ушбу эзгу саъй-ҳаракатлар Ислом дини улуғлаган фазилатлар — бағрикенглик, саховат, мурувват, яхшилик каби эзгу амалларга ҳамоҳанглиги билан аҳамиятлидир.