Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қишлоқ хўжалигида космик маълумотлар ва хизматларга бағишланган семинар бўлиб ўтди

2022-05-20 | Иқтисодиёт

Тошкент шаҳрида Европа комиссиясининг Техник ёрдам ва ахборот алмашиш (TAIEX PI) лойиҳаси доирасида республиканинг тегишли вазирлик ва идораларининг мутахассислари учун  ташкил этилган тўрт кунлик семинар ўз ишини тугатди. Тадбир ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “O‘zbekkosmos” агентлиги ва Европа комиссиясининг Мудофаа саноати ва коинот бўйича бош директорати (DG DEFIS), Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбир доирасида космик тадқиқотлар йўналиши ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда космик маълумотлар ва хизматлардан фойдаланишни кенгайтириш масалалари юзасидан Испания, Франция ва Руминия давлатлари экспертлари тақдимотлар билан иштирок этишди.
 
Тадбирнинг биринчи кунида Европа космик агентлигининг иккита йирик лойиҳаси — Европа глобал навигатсия тизими (“Galileo” номи билан танилган) ҳамда Ерни кузатиш бўйича “Kopernik” дастури тақдим этилди.
 
Шунингдек, ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “O‘zbekkosmos” агентлиги мутахасислари республикада ерни масофадан зондлаш ва геоахборот технологияларининг қўлланилиши ҳолати, амалга оширилаётган лойиҳалар борасида тақдимотлар ўтказдилар.
 
Тадбир доирасида республика вазирлик ва идораларининг мутахассисларини ўқитиш, техник ёрдам ва билим алмашиш бўйича эҳтиёжларни ўрганиш икки томонлама учрашувларни ўтказиш ҳам кўзда тутилган.
 
Семинар давомида олинган билимлардан қуйидаги йўналишларда фойдаланиш мумкин:
 
– мутахассисларнинг рақамли ва геоахборот технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш,
 
– ерни масофадан зондлаш маълумотларига ишлов бериш тизимини такомиллаштириш,
 
– геомаълумотлар базаси билан ишлаш,
 
– қарорларни қабул қилиш учун долзарб таҳлилий маълумотларни яратиш.
 
Тадбир якунида иштирокчилар европалик экспертларга миннатдорлик билдириб, бу каби учрашувларни мунтазам ташкил этиш таклифини билдиришди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться