SES компанияси раҳбарияти билан сунъий йўлдош орқали телерадиоешиттириш ва маълумотларни узатишда янги лойиҳаларни жорий этиш бўйича музокаралар олиб борилди
“RRTM” DUK ва SES компанияси ўртасида Сунъий йўлдош орқали телерадиоешиттириш ва маълумотларни узатиш йўналишида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари бўйича музокаралар олиб борилди.
“RRTM” DUK 2015 йидан буён SES компанияси билан ҳамкорликда NSS12 суний йўлдош алоқа тизимидан фойдаланган ҳолда республикамизнинг алоқа инфраструктураси мавжуд бўлмаган, олис аҳоли яшаш ҳудудларида ўрнатилган кам қувватли узаткичларга телевизион сигналларини етказиб бериш орқали умумфойдаланишдаги телерадиоканаллар қамрови билан таъминлаш билан бирга, Марказий Осиё ва Каспий ҳудудларида ҳам очиқ форматда телерадиоканалларни кўриш имкониятлари яратилган.
Бугунги кунда NSS12 суний йўлдош алоқа тизими орқали очиқ форматда умумфойдаланишдаги телевизон пакетидаги 12 та телеканаллар (Ўзбекистон-24, Ўзбекистон, Ёшлар, Спорт, Маъданият ва маънавият, Дунё бўйлаб, Ўзбекистон тарихи, Болажон, Маҳалла, Кинотеатр, Наво, Foreign Languages) ва 4 та радиоканал (Ўзбекистон-24, Ўзбекистон, Ёшлар, Маҳалла) ҳамда Ҳалқ таълим вазирлигининг 3 та онлайн-мактаб рукни остида телеканаллар узатилиши таъминлаб келинмоқда.
SES компанияси таклифига биноан Ахборот технологиялари ва коммуникатсиялари ривожлантириш вазирлиги вакиллари, RRTM” DUK “Uzdigital” МЧЖ раҳбарияти SES компаниясининг Люксембург давлатидаги бош офисига ташриф буюришди.
Ташриф давомида SES компаниясининг DTT Digital Terrestrial Television), DTH (Direct To Home), OTT (Over-The-Top), Броадбанд Кенг полосали (кенг полосали маълумотларни узатиш хизматлари), SKALA (бошқариладиган хизматлар) янги технологиялари билан яқиндан танишилди.
Шунингдек, SES компанияси раҳбарияти билан сунъий йўлдош орқали телерадиоешиттириш ва маълумотларни узатиш йўналишдаги янги лойиҳаларни жорий этиш ва мавжуд имкониятларни янада ривожлантириш масалалари бўйича музокаралар олиб борилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги