Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

SAP компаниясига Ўзбекистонда минтақавий офисини очиш таклиф этилди

2022-05-19 | Жамият

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов SAP компанияси вакиллари билан учрашди.

Учрашувда истиқболли йўналишларда, жумладан, таълим ва  IT-тадбиркорлик соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик олиб бориш масалалари муҳокама қилинди.
 
Қайд этилганидек, бугунги кунда Ўзбекистонда хорижий  IT-компаниялар ва  IT-мутахассислари учун барча зарур шароитлар яратилган.  IT Парк резиденти бўлган хорижий  IT-компанияларга инфратузилма ва солиқ имтиёзлари тақдим этилади. Хорижий  IT-мутахассислар ва уларнинг оила аʼзолари учун визалар олишнинг соддалаштирилган “ IT Вица” тизими жорий этилди.
 
Учрашув давомида компания иштирокида кадрлар малакасини ошириш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, янги телекоммуникатсия технологиялари ва хизматларини жорий этиш масалаларига эътибор қаратилди.
 
АКТ соҳасида ҳамкорлик қилиш ва келгусида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикрлар алмашилди.
 
Шу билан бирга, АКТ вазирлиги томонидан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, компанияга Ўзбекистонда минтақавий офисини очиш бўйича таклифлар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться