Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мамлакатимиз фармкомпаниялари "KIHE - 2022" халқаро кўргазмасида иштирок этмоқда

2022-05-18 | Жамият

Қозоғистонинг Алмати шаҳридаги “Атакент” кўргазма марказида "27-Қозоғистон халқаро соғлиқни сақлаш кўргазмаси – KIHE 2022"нинг биринчи иш куни бошланди.


Унда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Улуғбек Эгамов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда. Мазкур делегация таркибидан юртимизда фаолият юритаётган 13 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи фармкомпаниялар вакиллари ҳамда Агентлик мутахассилари ўрин эгаллаган. Экспортни рағбатлантириш агентлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан кўргазмага ташриф буюрган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз 3 кун давомида "Made in Uzbekistan" бренди остида ўз маҳсулотларини намойиш қилишади.   

Айтиш жоиз, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан 2021 йил давомида Қозоғистон Республикасига 7,6 миллион долларлик дори воситалари ва тиббий буюмлар экспорт қилинган. Бугун ўз ишини бошлаган кўргазмада Ўзбекистондан ташқари Беларусь, Болгария, Буюк Британия, Германия, Қозоғистон, Хитой, Польша, Россия ва Чехиядан ташриф буюрган 170 дан ортиқ компания вакиллари ўз кўргазма маҳсулотлари билан иштирок этади. Шунингдек, кўргазма доирасида тиббиёт соҳаси вакиллари учун конференциялар, семинарлар ва маҳорат дарслари ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Манба: ЎзА

Поделиться