Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 майдаги “Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашда илмий салоҳият ҳамда амалий фаолият уйғунлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–246 сон қарори имзоланди

2022-05-23 | Жамият

Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши давлат хизматчиларини халқаро рейтинг ва индекслар бўйича билим ва малакаларини шакллантириш, олий таълим ва илмий тадқиқот ташкилотларининг илмий салоҳиятини давлат дастурларига таклифлар ишлаб чиқишга жалб этиш ҳамда бу борадаги илмий фаолият учун илмий грантлар ажратиш механизмлари такомиллаштирилишига хизмат қилади.

I. Қарор билан қуйидаги асосий янгиликлар назарда тутилмоқда:
 
 1. Халқаро рейтингларда мунтазам паст баҳоланиб келинаётган меъзонлар бўйича соҳа ва тармоқларни ривожлантириш, мамлакатимизнинг кўрсаткичларини ошириш учун қуйидаги механизмлар яратилади:
 
 а) халқаро рейтинг билан ишлаш учун масъул бўлган илмий тадқиқот ва олий таълим ташкилотлари паст кўрсаткичли индикаторлар учун масъул давлат органларига ахборот-таҳлилий маълумотнома киритади;
 
 б) масъул давлат органлари Инновацион ривожланиш вазирлигига тизимли хатоликларни бартараф этиш учун илмий грантларга буюртма беради;
 
 в) Инновацион ривожланиш вазирлиги танлов асосида илмий грантлар ажратади;
 
 г) илмий лойиҳалар лойиҳавий бошқарувнинг “PMI PMBOK” – халқаро стандарти асосида ишлаб чиқилади;
 
 д) Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича Республика кенгаши ишчи органлари (Молия ва Адлия вазирликлари) масъул давлат органлари томонидан тайёрланган ислоҳот лойиҳаларини «2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси»нинг ҳар йиллик давлат дастурларига киритади;
 
 е) давлат дастурига киритилган лойиҳаларни масъул давлат органлари амалга оширади ва Республика кенгашига лойиҳа натижалари бўйича ахборот бериб боради.
 
 2. Давлат бошқаруви академиясида малака ошириш курсларида масъул давлат хизматчиларига халқаро рейтинг ва индексларнинг баҳолаш услубиёти, меъзон ва индикаторлари, мавжуд муаммолар ва уларнинг сабаблари, ислоҳот лойиҳалари каби билим ва кўникмалар берилади.
 
 3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Устувор халқаро рейтинг ва индексларнинг таркибий индикаторлари доирасида мунтазам паст баҳоланиб келинаётган соҳа ва тармоқларни жадал ривожлантириш бўйича ўрта ва узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқиш режаси тасдиқланмоқда:
 
 а) мунтазам паст баҳоланиб келинаётган соҳа ва тармоқлардаги мавжуд тизимли хатоликларни аниқлаш ва хатловдан ўтказиш;
 
 б) халқаро рейтингларда мазкур индикаторлар бўйича топ мамлакатлар ҳамда катта суратлар билан ўсишга эришаётган мамлакатларда амалга оширилган ислоҳотларнинг лойиҳаларини ўрганиш;
 
 в) Халқаро тажриба асосида паст кўрсаткичли индикаторлар бўйича тегишли соҳа ва тармоқлар кўрсаткичларини кескин ошириш стратегиялари ҳамда унинг таркибий дастур ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
 
 г) Ишлаб чиқилган лойиҳа ва дастурларни лойиҳаларни бошқаришнинг халқаро стандартлари асосида амалга ошириш.
 
 4. Устувор халқаро рейтингларда мунтазам паст баҳоланаётган индикаторлар бўйича соҳа ва тармоқлардаги мавжуд тизимли хатоликларни бартараф этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда кейинги йил давлат дастурига киритиш мақсадидаги илмий-тадқиқот ишларига илмий грантлар ажратиш бўйича Инновацион ривожланиш вазирлигига қўшимча вазифалар юклатилмоқда:
 
 а) ҳар йили 1 мартга қадар илмий ва олий таълим ташкилотларнинг халқаро рейтинг ва индекслар бўйича илмий лойиҳалар мавзуларини шакллантириш;
 
 б) Давлат буджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган фундаментал, амалий тадқиқотлар ҳамда Инновацион  лойиҳаларга ажратилган маблағлар ҳақида ҳар чоракда Республика кенгашига маълумот киритиб бориш;
 
 II. Қарор қабул қилиниши натижасида 2026 йилга қадар:
 
 Халқаро рейтингларда мамлакат ўринларини яхшилашга қаратилган  илмий лойиҳалар PMI PMBOK халқаро стандарти асосида ишлаб чиқилади;
 
 Ишлаб чиқилган лойиҳаларнинг ижроси 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишга қаратилган ҳар йиллик давлат дастурлари доирасида таъминланади;
 
 лойиҳаларни амалга ошириш учун танлов асосида илмий грантлар ажратилади.
 
 лойиҳаларни яратиш учун камида 10 та илмий тадқиқот ҳамда 4 та олий таълим ташкилотлар жалб этилади;
 
 ҳар йили 400 нафар бошқарув кадрларининг халқаро рейтингларга, шунингдек, паст кўрсаткичли индикаторли соҳа ва тармоқлардаги тизимли муаммоларни бартараф этишга оид билимлари оширилади;
 
 14 та соҳа ва тармоқ бўйича устувор халқаро рейтинг ва индексларнинг таркибий индикаторлари доирасида мунтазам паст баҳоланиб келинаётган соҳаларни жадал ривожлантириш ҳамда 2030 йилгача белгилаб берилган “Фаолият самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари” (КПИ)га эришиш бўйича ўрта ва узоқ муддатли стратегиялар ишлаб чиқилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться