Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фуқароларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш сифатини янада ошириш – долзарб вазифа

2022-05-19 | Жамият

Тошкент давлат юридик университети томонидан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан ҳамкорликда “Адвокатура институтини такомиллаштиришда Тошкент давлат юридик университети ва Адвокатлар палатасининг ҳамкорлиги” мавзусидаги илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Тадбирда Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатасининг масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раҳбарияти, Тошкент давлат юридик университети, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчилари, адвокатлар, илмий тадқиқотчилар, талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Маълумки, ҳар қандай соҳага янгилик жорий этиш ёки бирор ўзгариш қилиш чуқур илмий таҳлил ва прогнозни тақозо этади. Хусусан, адвокатура институтининг ривожланиши ҳам кўп жиҳатдан унинг илмий асосларига бевосита боғлиқдир. 

Зотан, олий юридик таълимнинг асосий вазифаларидан бири мамлакатимизда ҳар томонлама етук, юқори малакали мутахассис-ҳуқуқшуносларни тайёрлаш ҳамда суд-ҳуқуқ тизимини илмий жиҳатдан тадқиқ этиш ҳисобланади. 

Шундан келиб чиқиб, адвокатура институтининг илмий-амалий масалаларига бағишлаб ўтказилган конференцияда унинг бугунги ҳолати, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари, соҳанинг ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. 

Таъкидланганидек, сўнгги икки йилда Тошкент давлат юридик университетида адвокатура институтини илмий жиҳатдан тадқиқ этишга, ёшларда адвокатлик касбига бўлган қизиқишни оширишга катта эътибор қаратилмоқда. 

Жумладан, ўтган давр мобайнида университетда мамлакатимиз олий таълим тизимида ягона бўлган махсус адвокатура кафедраси ташкил этилди, магистратура босқичида янги “Адвокатлик фаолияти” йўналиши очилди, шунингдек,соҳага оид кўплаб дарслик ва ўқув адабиётлари тайёрланди. 

Конференцияда адвокатура институтининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, унинг жозибадорлигини ошириш жараёнида мазкур йўналишдаги хорижий мамлакатлар тажрибасини чуқур ўрганиш мақсадга мувофиқлиги, соҳадаги муаммолар ечимини “Адвокатура ва адвокатлик фаолияти тўғрисида”ги янги қонун лойиҳасида акс этиши зарурлиги қайд этилди. 

Тадбир якунида олимлар, экспертлар ва соҳа мутахассислари томонидан соҳани ривожлантиришга доир аниқтаклиф ва тавсиялар билдирилди. 

Манба: ЎзА

Поделиться