Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонни минтақавий IT марказга айлантириш мақсадида АҚШнинг етакчи IT компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

2022-05-19 | Жамият

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дениел Розенблюм билан учрашув ўтказди.

Жорий йилнинг 14 апрел куни давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистонни минтақавий IT марказга айлантириш бўйича топшириқлар берилган эди. Ушбу топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида хорижий етакчи мутахассислар, IT компаниялар вакиллари билан учрашувлар ўтказиб келинмоқда. 
 
Учрашувда  ёшларни етакчи хорижий компанияларга масофадан туриб хизмат кўрсатиш касбига, яъни аутсорсинг (БПО ва КПО) хизматларини кўрсатишга ўргатиш, кейинчалик уларни иш билан таъминлаш мақсадида республиканинг барча ҳудудларида масофавий хизматлар кўрсатиш аутсорсинг (БПО ва КПО) марказларини ташкил этилаётгани таъкидланди.
 
БПО йўналиши бўйича АҚШда мавжуд дунё миқёсидаги етакчи компаниялар билан музокалар олиб бориш, уларни республикамизга жалб қилиш орқали ҳар бир аутсорсинг марказда йилига камида 25 та янги иш ўринлари яратиш ва ҳудуддаги IT-хизматлар экспортини ошириш имконини беради.
 
Учрашув давомида Ўзбекистонни минтақавий IT марказга айлантириш, АҚШнинг етакчи IT компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистонда IT соҳасини ривожлантириш, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш, халқаро тажриба ва илғор тенденсияларни ҳисобга олган ҳолда “Електрон ҳукумат” ва рақамли саноатни янада ривожлантириш бўйича масалалар муҳока қилинди.
 
Учрушув сўнгида АКТ вазири Ш. Шерматов IT соҳасида америкалик ҳамкорлар билан ҳар томонлама ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться