Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Генетика, геномика ва биотехнологияларнинг замонавий муаммолари» мавзусида Республика илмий-техник конференция ўтказилди

2022-05-20 | Инновация

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика марказида «Генетика, геномика ва биотехнологияларнинг замонавий муаммолари» мавзусида VII Республика илмий-техник конференция бўлиб ўтди.

Конференция ишида Ўзбекистон Республикасининг 25 дан зиёд илмий ва таълим муассасалари олимлари иштирок этдилар. Бундан ташқари, Россия Федерацияси, Беларус, Украина ва Арманистондаги 15 га яқин илмий-тадқиқот марказлари тадқиқотчилар қатнашдилар.

Конференция offline ва online шаклда ўтказилди., бу ўз навбатида турли мамлакатлардан етакчи  мутахассисларни  жалб қилиш имкониятини берди. ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази директори Забардаст Бўриев  Ўзбекистонда ўсимликлар геномикаси ва биотехнологияси ривожланиш тарихи ҳақида, шунингдек мазкур соҳанинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш йўналишлари ҳақида сўз юритди. У шунингдек ўз маърузасида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро алоқасини мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди. 

Конференция геномика, протеомика, биоинформатика; инсон, ҳайвонлар ва ўсимликлар  генетикаси; молекуляр биотехнология йўналишларида ўтказилди. Конференция иштирокчилари мазкур йўналишларнинг ривожланиши билан боғлиқ кенг кўламли масалаларга алоқадор илмий ишлар ҳақида сўз юритдилар, маърузалар ўқидилар. Иштирокчилар инновацион имкониятларга эга, келгусида ишлаб чиқаришга жорий этилиши мумкин бўлган ишларни ҳам тақдим этдилар. Таъкидлаш лозимки, тиббиёт ва ветеринария бўйича тезислар сони ўтган йилгига қараганда кўпроқ бўлди, шунингдек хорижий давлатлардан иштирокчилар сони ҳам ўсгани қайд этилди. Бу конференция мавқенинг ошаётгани ҳамда илм-фан соҳасида халқаро муносабатларнинг кучаяётганидан далолатдир. 

Конференцияда тақдим этилган маърузалар иштирокчилар ўртасида катта қизиқиш уйғотди, фаол мунозараларга сабаб бўлди. Яна бир муҳим ижобий жиҳати – конференцияда ёш олимлар фаол иштирок этдилар. 

Конференция якунида хулоса қилинаркан, илмий анжуманга тақдим этилган инновацион ғояларнинг аксарияти  ишлаб чиқаришга жорий этилиши эҳтимоли юқори экани айтиб ўтилди. Бундан ташқари хорижий иштирокчилари ўзбекистонлик олимлар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш истагини билдирдилар

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться