Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инҳа университетида “EPAM Insider: Tashkent” конференцияси бўлиб ўтди

2022-05-23 | Ёшлар

Инҳа университетида IT Парк резиденти EPAM Systems томонидан “EPAM Insider: Tashkent” конференцияси ўтказилди.

Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов, IT Парк Узбекистан директорининг халқаро алоқалар бўйича ўринбосари Баҳодир Аюпов, Инҳа университети ректори Музаффар Жалолов, EPAM Узбекистан бош директори Ренат Ахтямов, шунингдек, IT соҳаси мутахассислари ҳамда университет талабалари иштирок этди.
 
Анжуманда IT соҳасида карера қуриш, соҳага энди кириб келаётганлар қаторида тажрибали мутахассислар учун ривожланиш истиқболлари, IT-таълим йўналишлари, иш жойида ижобий муҳит яратиш мавзулари эътибор марказида бўлди. Бундан ташқари, реал ҳолатлардан мисол тариқасида экспертлар Forbes Global 2000 рўйхатидан ўрин олган турли технологиялар, компания лойиҳалари, йирик жаҳон брендлари учун ишлаб чиқилган ечимлардан фойдаланиш бўйича ўз тажрибалари билан бўлишдилар.
 
Шунингдек, тадбир давомида FrontSpot, DevOps Minsk, JaCoV, ProNet, Agile Uzbekistan, ProQuality, MJC, GDG  Ташкент каби IT-ҳамжамиятлари тақдимоти ўтказилди.
 
Мутахассислар учрашув иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоб бериб, тадбир сўнгида совринлар ўйналди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда EPAM Insider анжумани илк бор 2019 йилда ўтказилган. 2022 йилда конференция турли мамлакатлардан соҳа вакилларини бирлаштириб, глобал саноат тенденциялари муҳокама қилиш учун платформа сифатида хизмат қилди.
 
“EPAM Systems” рақамли ва жисмоний маҳсулотлар ва платформаларни ишлаб чиқиш бўйича етакчи компаниялардан бири ҳамда рақамли трансформация хизматларини кўрсатувчи дунёдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. 2021 йилда EPAM Systems S&P 500 фонд индекси ва Forbes Global 2000 – дунёдаги энг йирик оммавий компаниялар рўйхатидан ўрин олган.
 
“EPAM Systems” 5 қитъада 45 дан ортиқ мамлакатларда жамоаларга эга ва “Newsweek” журнали томонидан АҚШнинг энг севимли иш жойларидан бири (“America’s Most Loved Workplaces 2021”) деб топилган. “EPAM Systems” “Fortune” журналининг “100 та жадал ривожланаётган компаниялар” рўйхатига ҳам киритилган. “Consulting” журналига кўра “EPAM Continuum” энг тез ривожланаётган 20 та компаниялардан бири сифатида эътироф этилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться