Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Энергетика соҳасидаги илмий ишланма ва инновацион маҳсулотлар кўргазмаси

2022-05-25 | Инновация

Инновацион ривожланиш вазирлигида энергетика тармоқлари ва соҳаларининг илмий ишланма ва инновацион маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Кўргазмадан кўзланган асосий мақсад -- иқтисодиёт тармоқлари ва илмий тадқиқот институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш.

Кўргазмада Энергетика вазирлиги, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари»АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ каби корхоналарнинг инновацион ишланмалари намойиш этилмоқда.

Кўргазмада тармоқ вакиллари ўз фаолиятлари, соҳадаги муаммоларни бараатараф этиш бўйича  инновацион ишланмалари  тақдимотларини ўтказмоқда. Шу билан бирга кўргазмада энергетика соҳасида илмий изланишлар олиб бораётган илмий тадқиқот институтлари ва ёш олимлар ҳам қатнашмоқда. Улар ҳам соҳага доир илмий ишланмалари ва лойиҳаларини тақди этиш имкониятидан фойдаланишмоқда.

Кўргазма 27 майга қадар давом этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться