Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Озарбайжон билан устувор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

2022-05-23 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Кудратов Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазирининг маслаҳатчиси Э.Меджидов билан учрашди.

Музокаралар кун тартиби инвестициялар, ўзаро савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика каби соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини қамраб олди.

Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг 2022 йилнинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрида навбатдаги йиғилишларини ўтказиш масаласи юзасидан якдил қарорга келинди.

Музокаралар якунида томонлар Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган қўшма ташаббус ва лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться