Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазирлиги: эндиликда апостиль қўйиш давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади

2019-02-27 | Жамият

Бугунги кунда мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида фуқароларга қулайликлар яратиш, уларнинг ҳужжатларни кўтариб идорама-идора юриш ҳолатлари ва ортиқча оворагарчиликларининг олдини олиш мақсадида бирқанча ишлар амалга оширилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги қарорига асосан эндиликда, давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан хорижий давлатларда амал қилиши учун берилган ишончнома, шартнома, гувоҳномаларни, шунингдек ФҲДЁ бўлимлари томонидан берилган гувоҳнома ва маълумотномаларни тасдиқлаш (Маълумки, хорижий давлатларда амал қилиш ёки хорижий давлатларнинг қайсидир ташкилоти ёки органига тақдим қилиш учун берилган ҳужжат (ишончнома, шартнома, гувоҳнома, маълумотнома)даги имзонинг ва ҳужжатга қўйилган муҳр ёки штампнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаб, махсус штамп қўйиш апостиль ҳисобланади.

Бугунги кунгача хорижий давлатларда амал қилиши учун берилган ҳужжатларни тасдиқлатиш учун фуқаролар Адлия вазирлигига, Тошкент шаҳрига келишлари зарур эди. Янги тартибга асосан бу талаб бекор қилиниб фуқаролар ушбу ҳужжатларни тасдиқлатиш учун Тошкент шаҳрига келиб юрмасдан, ўзларининг доимий яшаш жойларидаги туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига мурожаат қиладилар.

Марказ ходимлари томонидан электрон анкета тўлдирилиб, 10 дақиқа ичида тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоят ёки Тошкент шаҳар адлия бошқармасига юборилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар адлия бошқармаси анкетани қабул қилиб олганидан сўнг         5 иш куни ичида ҳужжатни тасдиқлаш (апостиль қўйиш) бўйича қарор қабул қилади. Ҳужжатлар тасдиқланган тақдирда дарҳол давлат хизматлари марказига етказилади.

Давлат хизматлари маркази ҳужжат тасдиқланганлиги ҳақидаги хат тушгандан сўнг 1 соат мобайнида ҳужжатини олиб кетиш учун ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Қонунчиликка киритилган бу ўзгариш фуқароларда ҳужжатларни расмийлаштиришдаги ноқулайликлар, ортиқча маблағ ва вақт йўқотишнинг олдини олишга хизмат қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться