Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ва Бош прокуратура Академияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
2019-03-01 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ҳамда Бош прокуратура Академияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Тадбир давомида томонлар кадрларни тайёрлаш, профессионал қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан илмий-тадқиқот лойиҳаларида биргаликда иштирок этиш, ўқув-методик ишларда илмий-амалий тажриба алмашиш, шунингдек, масофавий ўқитишни ташкил этиш масалаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсад қилинган.
Меморандум асосида давра суҳбатлари, семинарлар-тренинглар, конференциялар ташкил этиш, зарур ахборотларни тизимли алмашиш, амалий тажриба билан ўртоқлашиш, стажировка ва маслаҳатлашувлар ўтказиш, долзарб масалалар бўйича илмий тадқиқот лойиҳалари ҳамда грантларда иштирок этиш кўзда тутилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси