Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Терроризмга қарши курашишда халқаро ҳамкорлик

2019-02-27 | Жамият

Тошкентда 26 февраль куни Жиноят қидирув полицияси халқаро ташкилоти – Интерполнинг “Қалқон“ лойиҳаси доирасида терроризмга қарши курашишда ҳамкорлик масалаларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Интерпол бош котибияти ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда Афғонистон, Озарбайжон, Бангладеш, Грузия, Непал, Қирғизистон, Мальдив ороллари, Покистон, Тожикистон давлатларининг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, шунингдек, БМТ Хавфсизлик кенгаши, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси, МДҲ Аксилтеррор маркази ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. 

Тадбир очилишида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари Акрамхон Бобохонов, Интерпол бош котибияти вакили – Интерпол “Қалқон“ лойиҳаси раҳбари Пьер Жулян Руис сўзга чиқди.

Таъкидланганидек, ҳозирги кунда терроризмга қарши курашишдаги халқаро ҳамкорлик дунёда тинчликка эришиш йўлидаги стратегик ёндашув сифатида баҳоланади. Ўзбекистон трансмиллий ва халқаро жиноятчилик, терроризм хавфи ва бошқа таҳдидларга қарши курашишда халқаро ташкилотлар билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйган. Мамлакатимиз дунёда тинчликка эришишга қаратилган ташаббусларни илгари суриб, халқаро ҳуқуқий меъёрларни ишлаб чиқишда иштирок этмоқда, халқаро ташаббусларни қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Интерполнинг “Қалқон“ лойиҳаси Ўзбекистон ташаббуси билан ташкил топган. Дастлаб лойиҳа иштирокчилари сифатида Марказий Осиё давлатлари қайд этилган. Бугунги кунга келиб уюшган, трансмиллий жиноятчиликка, терроризмга қарши курашишда самарали ҳисобланган лойиҳани қўллаб-қувватлаётган давлатлар сони 20 дан ошди.

Мазкур тадбир ҳам Интерполга аъзо давлатларнинг халқаро терроризмга қарши курашишдаги ҳуқуқий ва амалий ҳамкорлик фаолиятининг муҳим қисми ҳисобланади.

– Мавжуд хавф ва таҳдидларни инобатга олган ҳолда, “Қалқон“ лойиҳаси Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари учун мўлжалланган икки қисмдан иборат фаолиятни йўлга қўйган, – деди Пьер Жулян Руис. – Бу конференцияда ҳар икки минтақа, шу билан бирга, Интерполга аъзо бошқа давлатлар вакиллари иштирок этаётгани трансмиллий жиноятчиликка қарши курашишдаги ягона стратегияни муҳокама қилиш, бу борадаги фаолиятни мувофиқлаштириш имконини беради.

Анжуманда иштирокчилар терроризмга қарши курашишда халқаро ҳамкорлик самарадорлигини оширишга оид ўз маърузалари билан қатнашди.

Конференцияда дунёда тинчликка қарши таҳдидлар кучайиб бораётгани, уларнинг олдини олишда ўзаро тажриба алмашувларни йўлга қўйиш, кадрлар малакасини ошириб бориш зарурлиги таъкидланди. Ўзбекистон томони ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини ривожлантиришга тайёр эканини қайд этди.

Тадбир давомида жиноят содир этганлик учун қидирувда бўлган шахсларга кўриладиган чораларни кучайтириш, жангарилар ва улар томонидан мавжуд таҳдидлар юзасидан тезкор ахборот алмашиш, уларнинг молиялаштирилиши билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Улуғбек Шоназаров, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА​ 

Манба: ЎзА

Поделиться