Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сув хўжалиги вазирлигида БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси экспертлари билан учрашув ўтказилди

2019-02-28 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси экологик фаолияти самарадорлигининг Учинчи шарҳи учун маълумот тўплаш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа иқтисодий комиссияси экспертлари мамлакатимизга ташриф буюрди. Жаноб Антуан Нунеш бошчилигидаги делегация аъзолари турли вазирлик ва идораларда бўлиб, учрашувлар ўтказмоқда.

2019 йил 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида бўлиб ўтган мулоқот чоғида БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси (БМТ ЕИК) экспертларига вазирлик олдида турган асосий вазифалар, хусусан, республикамизда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, бу борада алоқадор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Экспертлар гуруҳларга бўлинган ҳолда вазирликнинг тегишли бошқарма ва бўлимлари мутахассислари билан ўзаро фикр алмашди. Муҳокамаларда мамлакатимизда мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, жумладан, трансчегаравий дарёлардан халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларига риоя этган ҳолда адолатли ва оқилона фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарорлигини ошириш чораларини кўриш, сув хўжалиги тизимига илм-фан ютуқлари, ресурс-тежовчи замонавий технологиялар ва илғор тажрибаларни, инновацион усулларни кенг жорий қилиш каби йўналишларда амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Экспертлар ўзларини қизиқтирган саволларга вазирлик мутахассисларидан жавоб олдилар.

Қисқача маълумот: Экологик фаолият самарадорлиги шарҳи (ЭФСШ) – бирон-бир мамлакатда экологик вазиятни яхшилаш бўйича эришилган ютуқларни баҳолаш жараёни бўлиб, БМТ ЕИК томонидан 1994 йилдан бери амалга ошириб келинади.

Ўзбекистон 2001 йилдан бери ЭФСШ дастурида иштирок этиб келади. Ўзбекистон Республикасида Экологик фаолият самарадорлигининг иккинчи шарҳи 2009 йилда тайёрланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

Поделиться