Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқанд шаҳрида касб-ҳунар таълимини янада ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

2019-02-28 | Жамият

2019 йилнинг 25 февраль куни Самарқанд шаҳар Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамда Кеимюнг коллеж университети ўртасида касб-ҳунар таълимини янада ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Ушбу меморандум орқали 2019-2022 йилларда Самарқанд касб-ҳунарга ўқитиш марказининг таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, Самарқанд вилоятида ишчилар малакаси ва ишга жойлаштириш самарадорлигини оширишга қаратилган грант лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.

Хусусан, лойиҳа доирасида Самарқанд касб-ҳунарга ўқитиш марказида машинасозлик технологияси (CNC), компьютер дизайнери йўналишлари ва Самарқанд Стартап Бизнес Инкубатор марказини ташкил этиш режалаштирилган. Лойиҳа учун KOICA ва Кеимюнг коллеж университети томонидан бир миллион бир юз минг АҚШ доллари миқдорида грант маблағлари ажратилмоқда.

Меморандум Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов, KOICAнинг Тошкентдаги офис директори Сон Сонг Ил ҳамда Кеимюнг коллеж университети саноат билан ҳамкорлик департаменти директори Ким Ёнкаб томонидан имзоланди.

Маросим якунида ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаб бориш ва ўзаро истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тилаклар билдирилиб, кореялик ҳамкорларга эсдалик совғалари топширилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться