Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Давлат статистика қўмитасида Халқаро валюта жамғармаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
2019-02-27 | Жамият
Жорий йилнинг 26 февраль куни Давлат статистика қўмитасида Раис Бегалов Баҳодир Абдусаломович билан Альберт Егер бошчилигидаги Халқаро валюта жамғармаси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда, Ўзбекистонда “Йиғма маълумотлар миллий саҳифаси”нинг юритилиши, миллий ҳисоблар тизими, истеъмол нархлари индекси бўйича масалалар муҳокама этилди.
Миссия вакиллари, учрашув давомида қўйилган барча саволлар бўйича тўлиқ жавоб ва тушунтиришлар олдилар.
Учрашув якунида Халқаро валюта жамғармаси вакиллари Давлат статистика қўмитаси раҳбариятига ташкил этилган учрашув юзасидан миннатдорлик билдириб, келажакда янада самарали ҳамкорлик қилишга умид билдиришди.
Учрашув илиқ ва дўстона руҳда ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги