Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Наманган тараққиёти статистик таҳлилда

2019-02-27 | Жамият

2019 йил бошидаги маълумотга кўра, вилоятда 2 миллион 750 мингдан зиёд аҳоли яшайди.

Наманган вилояти мамлакатимизда ўзининг бой ўтмиши, маданияти билан ажралиб туради. 6 март (1941 йил) вилоят ташкил топган сана сифатида қайд этилган. 11 туман ва 1 шаҳарда 771 маҳалла фуқаролар йиғини бор. 2019 йил бошидаги маълумотга кўра, вилоятда 2 миллион 750 мингдан зиёд аҳоли яшайди.

Вилоят иқтисодиёти юксалишида тадбиркорлик фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Ҳудудда 17 мингдан зиёд кичик бизнес субъекти рўйхатга олинган. 16 минг 700 га яқин киши якка тартибда тадбиркорлик билан машғул. 96 та қўшма ва 42 та хорижий корхона фаолият юритади. 
2018 йилда вилоятда 72 минг 500 дан зиёд янги иш ўрни яратилди.

Наманган вилоятида ижтимоий соҳага алоҳида эътибор қаратиб келинади. 544 мактабгача таълим муассасаси бор. Уларнинг 118 таси ҳусусий ҳисобланади. Аммо бу ҳали жуда кам. МТМларда болалар қамровининг 42,6 фоизлиги фикримиз далилидир. Мактаблар сони эса 685 та бўлиб, улар 393 минг 752 ўқувчини қабул қилиш қувватига эга. Амалда эса 472 минг 500 га яқин ўқувчи таълим олмоқда.​​

Манба: ЎзА

Поделиться