Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили“даги устувор вазифалар юзасидан кўргазмали семинар бўлиб ўтди

2019-02-26 | Жамият

2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”даги вазифалар моҳиятини кенг оммага ташқи тарғибот воситалари орқали етказиш кўп маънода юртимиздаги барча ижодий уюшмаларнинг биринчи галдаги вазифаси ҳисобланади. Бу борада “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси юртимиздаги Давлат дастурларини турли хилдаги тасвирий воситалари билан амалда тарғиб этиб келмоқда. 

Уюшманинг ўтган ва жорий йилда амалга оширган ва олдига қўйган устувор вазифалари юзасидан Бухоро шаҳридаги Ёшлар маркази биносида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Унда “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари муҳаррирлари, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси Кенгаши ўринбосари Ўткир Раматов, Бухоро вилоят ҳокими биринчи ўринбосари Фарход Умаров, ҳамда вилоят ташкилот ва жамоат бирлашмалари вакилларидан иборат 500 дан ортиқ киши бевосита иштирок этишди.

Семинарда уюшма томонидан мамлакатимизда тинчлик, барқарорлик, миллатлараро тотувлик ва ислоҳотлар жараёнини намойиш қилувчи кўргазмаларнинг тутган ўрни, ҳамда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”га бағишланган кўргазмали намойиш бўлиб ўтди.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари Бухоро вилоятида амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан танишиб, улар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Поделиться