Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ИИВ Ахборот хизмати оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этади
2019-10-14 | Жамият
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ турли хилдаги маълумотлар тарқалиши натижасида мазкур ҳолатлар юзасидан ОАВ вакиллари ва фуқароларимизда бир қатор саволлар туғилмоқда.
Шу каби ҳолатларга муносабат билдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси томонидан 2019 йил 17 октябрь куни, соат 15:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида “Ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган ички ишлар органлари фаолиятига тааллуқли материалларга ҳуқуқий муносабат” мавзусида матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Унда Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шахрух Гиясов ва вазирликнинг бир қатор масъул вакиллари иштирок этиб, Сизни қизиқтирган саволларга жавоб берадилар.
Тадбирда қатнашмоқчи бўлган ОАВ вакиллари ва блогерларни анжуманга таклиф этамиз. Бунинг учун Сиздан 16 октябрь куни соат 18:00га қадар вазирликнинг расмий электрон манзили (press@mvd.uz) орқали рўйхатдан ўтишингизни сўраймиз.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги