Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“The Chance” республика ёшлари форуми ўтказилди

2019-10-14 | Жамият

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида олийгоҳнинг мустақил талабалар уюшмаси томонидан “The Chance” республика ёшлари форуми ўтказилди.

Форум юртимизнинг турли олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни келажак мақсадлар йўлида бирлаштиришга йўналтирилган бўлиб, унда бугунги кунда ёшлар учун долзарб бўлган саккиз йўналиш қамраб олинди.

Жумладан, ёшлар учун бизнес стартап, мухтасарлик (минимализм), ахборот технологиялари, моддий ва маънавий юксалиш, китоб ўқиш ва уқиш санъати, бестселлер китоб ёзиш, ижтимоий реклама ва профессионал фотографлик, блогерлик, шахс камолоти ва уни ривожлантириш каби шўъбалардан иборат.

Ҳар бир йўналишда форум иштирокчилари ўз соҳаси бўйича маълум ютуқларни қўлга киритган, барчага ўрнак бўла оладиган экспертларнинг тренингларида қатнашишди.

Форум ёшларга ўз иқтидорларини намойиш этиш, ўзларининг кучли жиҳатларини аниқлаш ва камчиликлари устида ишлаш ИМКОНини берди.

Тадбир якунида барча иштирокчилар махсус сертификат ва бир олам таассуротларга эга бўлдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться