Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро меҳнат ташкилоти вакили билан учрашув

2019-10-15 | Сиёсат

2019 йил 14 октябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг “Учинчи томон мониторинги” лойиҳасининг бош техник маслаҳатчиси Йонас Аструп бошчилидаги Халқаро меҳнат ташкилоти делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар мажбурий меҳнатнинг олдини олиш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини, шунингдек жорий йилда тегишли мониторинг олиб бориш жараёнини муҳокама қилди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича бир қатор ҳуқуқий ва ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу долзарб ва ўта муҳим масала республика раҳбариятининг доимий назорати остида турибди. Масалан, 2013 йилдан бошлаб ХМТ методологияси бўйича ва унинг экспертлари бевосита иштирокида қишлоқ хўжалигида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш устидан мониторинг ўтказилмоқда.

Учрашув якунида томонлар меҳнат стандартларига риоя қилиш, шунингдек мажбурий меҳнат хавфларига йўл қўймаслик юзасидан қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқишга келишиб олди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться