Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири АҚШ Савдо вакили ёрдамчиси билан учрашди

2020-02-03 | Жамият

30 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Хусанов АҚШ Савдо вакили офисида АҚШ Савдо вакили ёрдамчиси К.Улсон билан учрашди.

Музокаралар давомида АҚШ вакилларига бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича мамлакатда амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Хусусан, миллий қонунчиликда халқаро меҳнат стандартларини жорий этиш, Давлат меҳнат инспекцияси фаолиятининг самарали мехaнизмлари, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг фаолияти тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

Учрашув давомида К.Улсон АҚШ ҳукумати Ўзбекистоннинг мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасида эришган ютуқларини, айниқса меҳнат тўғрисидаги қонунларни такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалигида таркибий ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги фаолиятини юқори баҳолаётганини таъкидлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться