Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 февралдаги фармойишига мувофиқ вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туманлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарида бир қатор кадрлар ўзгаришлари юз берди.
Хусусан, қуйидаги тайинловлар амалга оширилган:
Соҳибжон Пардаев — Самарқанд вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири вазифасини бажарувчи;
Улуғбек Чориев — Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги қабулхона мудири вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Шунингдек, жойлардаги Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг қуйидаги мутасаддилари ўз аризаларига мувофиқ, эгаллаб турган вазифаларидан озод этилган:
Қаҳрамон Абилов — Тошкент вилоятидаги қабулхона мудири вазифасини бажарувчи;
Дилмурод Турсунов — Сурхондарё вилояти Денов туманидаги қабулхона мудири вазифасини бажарувчи;
Аҳлиёр Баҳриддинов — Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги қабулхона мудири вазифасини бажарувчи;
Зокир Мирзаулуғов — Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги қабулхона мудири вазифасини бажарувчи;
Бундан ташқари, Сурхондарё вилоятидаги, Қашқадарё вилоятининг Қарши, Навоий вилоятининг Томди туманларидаги, Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳри, Қува, Олтиариқ туманларидаги қабулхоналар бош ва етакчи мутахассислари ҳам ўз вазифаларидан озод этилган.
Манба: ЎзА