Ижтимоий тармоқлар ва янгиликлар тарқатувчи нашрларда 2020 йил 4 февраль куни Ўзбекистон МТРК ишида катта узилиш кузатилгани ва барча давлат телеканалларининг эфирга берилиши тўхтаб қолганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” ДУКнинг хатига асосан 4-февраль куни Марказ ускуналарида соат 01:00 дан 06:00 га қадар режадаги профилактика ишлари олиб борилгани ва ушбу вақт оралиғида давлат ва нодавлат телеканаллари сигналларининг рақамли узатилиши вақтинча тўхтатилганини хабар қилади.
“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси ушбу
хабарни жорий йилнинг 3 февраль куни ўз расмий сайти www.gis.uz, Facebok’даги расмий
саҳифаси ҳамда Телеграм мессенжеридаги
каналида жойлаштирган.
“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси Ахборот хизмати журналистлар ва блогерларни вазиятни чуқур ўрганиш, хулосалар қилишга шошилмаслик ва журналист профессионал этикасига риоя этишга чақиради.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси