Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хизмат сафари натижаларига бағишланган тақдимот ўтказилди

2020-02-05 | Жамият

Жорий йилнинг 4 февраль куни Давлат статистика қўмитасида шу йилнинг 27-31 январь кунлари Озарбайжоннинг Баку шаҳрида аҳолини рўйхатга олиш соҳасида Озарбайжон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тажрибасини ўрганиш бўйича бўлиб ўтган учрашув натижаларига бағишланган тақдимот ўтказилди.

Мазкур тақдимотда Давлат статистика қўмитаси Демография ва меҳнат статистикаси бошқармасидан Бердиқулов Қобил, Йўлдошев Зоир ва Сиддиқов Толиб, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва интерактив давлат хизматлари бошқармасидан Одилов Шоҳруҳ хизмат сафари давомида олган таассурот ва тажрибалари билан ўртоқлашди.

Тақдимот давомида аҳолини рўйхатга олишнинг услубий ва ҳуқуқий-норматив ҳужжатларини ишлаб чиқиш, аҳолини рўйхатга олиш дастурини тузиш бўйича ахборот берилди. Шунингдек, синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тартиби, маълумотларни  йиғиш, уларни қайта ишлаш бўйича дастурий таъминот билан таъминлашда Озарбайжон тажрибаси борасида ўртоқлашилди.

Тақдимот якунида юқоридаги мавзулар бўйича олинган билим ва тажрибалар юзасидан фикр-мулоҳаза алмашиниб, қатнашчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться