Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Cotton Campaign” халқаро коалицияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

2020-02-05 | Сиёсат

2020 йил 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг “Cotton Campaign” халқаро коалицияси делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга барҳам бериш, шунингдек ушбу йўналишдаги ўзаро ҳамкорлик йўналишлари ҳақида сўз юритилди.

Таъкидланганидек,  “Cotton Campaign” делегацияси бу сафарги ташрифининг мақсади ҳукумат ва фуқаролик жамияти билан мулоқотни янада ривожлантириш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва мажбурий меҳнатнинг барча шаклларига берҳам бериш соҳасида ҳамкорликни фаоллаштиришдан иборат.

Делегация аъзоларига Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси фаолияти, вазифалари ва таркибий тузилиши ҳақида батафсил маълумот берилди. Бунда “Cotton Campaign” халқаро коалициясининг барча тавсиялари ўз вақтида бажарилаётганлигига урғу берилди.

Ўз навбатида, делегация аъзолари  томонидан Ўзбекистонда кейинги йилларда мажбурий меҳнатга барҳам бериш, аввал бу иллат қайд этилган соҳа – аграр тармоқда бозор механизмларини жорий этиш борасида салмоқли натижаларга эришилгани таъкидланди. Халқаро коалиция Ўзбекистон ҳукуматининг мажбурий меҳнатни йўқ қилиш борасидаги қатъиятини қўллаб-қувватлаши қайд этилди. Мажбурий меҳнат муаммосининг очиқ тан олиниши ва ОАВда ёритилишида сезиларли силжиш бор эканлиги халқаро ҳамжамият томонидан ҳам эътироф этилаётганлиги қайд этилди.

Мажбурий меҳнат турли шаклларининг пайдо бўлишига сабаб бўлган асосий омиллар ҳақида сўз юритар экан, Сенат Раиси Т. Нарбаева мамлакатимизда қишлоқ жойларида тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларга, хусусан пахта кластерлари фаолияти йўлга қўйилганлигига эътибор қаратди. 2030 йилгача мўлжалланган Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясида аграр тармоқда бозор механизмларини босқичма-босқич ва тўлиқ жорий этиш кўзда тутилганлигини айтиб ўтилди. Бу эса мажбурий меҳнатнинг турли шакллари пайдо бўлишига сабаб бўлган шароитларни бартараф этишга хизмат қилади. Шунингдек, мажбурий меҳнатга барҳам бериш ва унинг олдини олиш Ўзбекистон давлати устувор йўналишларидан бири ва бу йўналишда барча тегишли чоралар кўрилаётганлиги таъкидланди.    

Учрашув якунида иштирокчилар мажбурий меҳнатнинг олдини олишда янада салмоқли натижаларга эришиш учун мулоқотни фаоллаштириш ва барча манфаатдор томонлар билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдиришди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться