Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳафталик дайжест: ўтаётган ҳафтанинг энг муҳим воқеалари ҳақида қисқача (2020 йил 3 – 9 февраль)
2020-02-10 | Сиёсат
Сенатнинг ўтган ҳафтадаги фаолиятида юз берган муҳим воқеалар ҳақида қисқача маълумот тақдим этилади.
Сенатнинг Мурожаатномада белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастури қабул қилинди
Жорий йил 4 февраль куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлисида Президент Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисидаги нутқида ҳамда Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастури ҳамда Сенатининг 2020 йилнинг биринчи ярмига мўлжалланган иш режаси қабул қилинди.
2020 йилнинг биринчи ярмида юқори палата қўмиталари фаолияти нималардан иборат?
Олий Мажлис Сенати қўмиталари раислари Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси юзасидан белгилаб олган вазифаларини маълум қилди.
Энди ҳар ойда маҳаллий Кенгашлар томонидан давлат органи раҳбарларининг ахборотлари эшитиб борилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ўқув семинарида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги парламентга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти, Олий Мажлис Сенатининг демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизациялашдаги ролини янада ошириш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимини ислоҳ қилиш юзасидан маърузалари билан сўзга чиқди.
Ўзбекистон халқаро меҳнат нормаларига риоя қилишга содиқлигини намоён қилмоқда
“Ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш йўлида муносиб меҳнатни таъминлаш” мавзусида 2020 йил 5 февраль куни пойтахтимизда бўлиб ўтган халқаро давра суҳбатида Ўзбекистон халқаро меҳнат нормаларига риоя қилишга содиқлигини намоён қилаётганлиги таъкидланди.
Мажбурий меҳнатнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди
Жорий йил 3 февраль куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Халқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича бюроси директори Ольга Кулаева раҳбарлигидаги делегация билан учрашувда барча соҳаларда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.
Олий Мажлис Сенати: Яқин ва узоқ истиқболдаги фаолиятимизнинг бош мезони – халқ фаровонлигини юксалтиришдир
Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаеванинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси юзасидан мақоласи “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида чоп этилди.
Парламент юқори палатасининг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни хусусида сўз юритилди
Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳамда Сенат қўмиталари раислари БМТ Тараққиёт дастурининг Бангкокдаги ваколатхонаси сиёсий жараёнлар бўйича гуруҳ раҳбари C. Чаувел бошчилигидаги делегация билан 2020 йил 4 февраль куни бўлиб ўтган учрашувда парламентлараро ҳамкорликни янада кучайтириш борасида келишиб олинди.
“Cotton Campaign” халқаро коалицияси Ўзбекистон ҳукуматининг мажбурий меҳнатни йўқ қилиш борасидаги қатъиятини қўллаб-қувватлайди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг 2020 йил 4 февраль куни “Cotton Campaign” халқаро коалицияси делегацияси билан бўлиб ўтган учрашувида шундай фикр билдирилди.
Мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалаларига урғу берилди
Пойтахтимиздаги “Ишга марҳамат” Мономарказида “Пахтачилик соҳасида муносиб меҳнат – 2019 йилдаги сиёсат ва унинг маҳаллий даражадаги ижроси” мавзусида 2020 йил 4 февраль куни бўлиб ўтган давра суҳбатида мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.
“Сенаторлар мактаби” ўз ишини бошлади
Олий Мажлиснинг юқори палатасида “Сенаторлар мактаби” 2020 йилнинг 4 февраль куни ўз ишини бошлади.
Сенат аъзолари маҳаллий Кенгаш депутатлари билан учрашувлар ўтказди
Ортда қолган ҳафта мобайнида сенаторлар ҳудудларда маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан учрашиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти юзасидан маъруза қилишди.
Шунингдек, мажисларда маҳаллий Кенгашларда депутатларнинг тизимли ўқувини ҳамда ҳудудларда намунали туман, шаҳар Кенгашлари фаолиятини ташкил қилиш, ҳудудий вакиллик органларининг назорат фаолиятини кучайтириш, ижро органлари раҳбарлари ҳисоботини маҳаллий Кенгашларда мунтазам эшитиб бориш амалиётини йўлга қўйиш, жойларда сенаторлар хонасини ташкил этиш каби ишларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Сенатор бир фуқарога қувонч улашди
Олий Мажлис Сенати аъзоси Фарҳод Боқиев ташаббуси билан Гулистон шаҳрида яшовчи Оқмирзаевлар хонадонида журналистлар билан учрашишни орзу қилган ўқувчи қиз - Фотимахон билан ижодий мулоқот ташкил этилди.
Парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан икки томоннинг манфаатдорлиги билдирилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Сингапур Республикаси савдо ва саноат давлат катта вазири Ко По Кун бошчилигидаги делегация билан 2020 йил 5 февраль куни бўлган учрашувда шундай фикр билдирилди.
Т.Нарбаева: ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият берилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида 2020 йил 6 февраль куни бўлиб ўтган мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасида белгиланган устувор вазифаларга бағишланган ўқув семинарида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Мурожаатнома мазмун-моҳияти юзасидан маъруза қилди.
Ўзбекистон-Финляндия: икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди
Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов Финляндиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Мария Лиивала билан 2020 йил 6 февраль куни бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, шу жумладан ўзаро парламентлараро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Ҳокимларнинг ваколатларини қайта кўриб чиқиш масалалари муҳокама қилинди
Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ҳузурида вазирлик ва идоралар мутасаддилари ҳамда жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди.
Олий Мажлис Сенатида мазкур ишчи гуруҳнинг 2020 йил 6 февраль куни бўлиб ўтган биринчи йиғилишида ҳокимларнинг ваколатларини қайта кўриб чиқиш ва уларга хос бўлмаган ҳамда бир-бирини такрорлайдиган функцияларни тегишли органларга ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Жаҳон банки билан ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
2020 йил 6 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Одилжон Иминовнинг Жаҳон банки молия бошқаруви бўйича етакчи иқтисодчиси Арман Ватян бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.
Олий таълим муассасалари фаолияти халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар назоратида
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида илк маротаба жойлардаги олий таълим муассасалари ректорларининг ҳисоботларини эшитиш амалиёти йўлга қўйилди. Жумладан, Халқ депутатлари Бухоро, Навоий ва Жиззах вилоятлари Кенгашлари сессияларида вилоятлардаги олий таълим муассасаларида 2019 йилда амалга оширилган ишлар ва 2020 йилдаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати