Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Февраль - ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги

2020-02-05 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 30 январь кунги фармойишига мувофиқ Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЖИЭББ ҳузуридаги Пробация хизмати бошлиғи полковник М.Исмоилов иштирокида йиғилиш ташкил этилди.

Йиғилишни бошқарма бошлиғи полковник А.И Атаходжаев кириш сўзи билан очиб, унда ИИВнинг “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги” махсус тезкор-профилактик тадбирини ўтказиш тўғрисидаги фармойишини барча шахсий таркиб эътиборига етказди.

Манзилли ва “якка тартибда”ги профилактик ишларни амалга ошириш белгиланганлиги, келгусида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда кечаю-кундуз меҳнат қилиб, ҳукуматимиз ва вазирлик раҳбарияти томонидан юклатилган вазифаларни аъло даражада бажариш учун вилоят ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида соғлом ишчи муҳит мавжудлигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда Ички ишлар вазирлиги ЖИЭББ ҳузуридаги Пробация хизмати бошлиғи полковник М.Исмоилов сўз олиб яхши самара берган Орзу маҳалла тажрибасини вилоятнинг барча ҳудудларида давом эттириш, Пробация ҳисобида турган шахсларни яшаш жойларига бориб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказиш, уларни бандлигини таъминлаш, имтиёзли кредитлар ажратилишида кўмаклашиш бўйича профилактик тадбирни амалга ошириш юзасидан вазирлик рахбарияти томонидан берилган вазифаларни йиғилиш иштирокчиларига етказди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться