Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ижтимоий ҳимоя

Ўзбекистон дипломатлари Москва вилоятидаги ватандошларнинг меҳнат қилиш ва яшаш шароитлари билан танишди

14.02.2021ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Россияда меҳнат фаолиятини юритаётган юртдошларимизнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, уларнинг ишлаш ва яшаш шароитлари билан танишиш бўйича вазифаларни амалга ошириш доирасида мамлакатимизнинг Москвадаги элчихонаси ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари билан Москва вилоятида жойлашган «Деловые линии» («Ишбилармонлар йўналиши») транспорт-логистика компанияси офисида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббуслари қўллаб-қувватланади

14.02.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

АТ “Халқ банки”да хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

“Авлод” маҳалласидаги аҳоли томорқалари кўздан кечирилди

14.02.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ гуруҳ аҳзолари Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги энг олис ҳудудлардан бири — “Авлод” маҳалласига ташриф буюрди ҳамда бу ердаги мавжуд муаммоларни атрофлича ўрганди.

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чоралар кўрилмоқда

12.02.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Оққўрғон туман ИИБ ҳамда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорликда хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида "Аёллар дафтари"га киритилган ишсиз хотин-қизлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Вазир Нозим Хусанов Наманган вилояти Чуст туманида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди

10.02.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Биринчи манзил Чуст тумани “Мустақиллик” МФЙда жойлашган Чуст педагогика коллежи биносида ташкил этилган ўқув маркази бўлиб, у ердаги яратилган шароитлар билан танишилди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов Чортоқ тумани Баланд адир ҳудудида ташкил этилган "Golden nuts Namangan" кооперативини кўздан кечирди

08.02.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов Наманган вилояти Чортоқ тумани Баланд адир ҳудудида ташкил этилган "Golden nuts Namangan" ишлаб чиқариш кооперативи, иссиқхона комплексида яратилган 1000 та янги иш ўринларини кўздан кечирди.

“Қизилравот” маҳалласида ечимини кутаётган муаммолар бартараф этилмоқда

08.02.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Турғун Қирғизбоев Ромитан тумани марказидан салкам 240 километр узоқда жойлашган “Қизилравот” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла фаоллари ҳамда Ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида аҳоли муаммоларини ўрганди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Навоийда аҳоли муаммоларини тингламоқда

06.02.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Рахмат Маматов Навоий вилоятида бўлиб, аҳоли муаммолари билан яқиндан танишди.

Президент ташриф буюрган “Шодиёна” маҳалласидаги мавжуд муаммолар ўрганилди

06.02.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Маълумки, жорий йилнинг 4-5 февраль кунлари Давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида Фарғона шаҳридаги “Шодиёна” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан суҳбат ўтказган эди.

Шавкат Мирзиёев: Ҳақиқий аҳволни билиш, одамларнинг оғирини енгил қилиш учун маҳаллангизга ўзим келдим

05.02.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Халқ депутатлари сессиясидан сўнг Президент кутилмаганда Фарғона шаҳридаги Шодиёна маҳалласига борди. Маҳалла оралаб юриб, аҳоли билан учрашди.

Вазир Раҳмат Маматов Сурхондарё вилоятида аҳоли муаммоларини бартараф этишга бағишланган йиғилиш ўтказди

02.02.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов раислигида Сурхондарё вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасида вилоятнинг шароити оғир, кўп миллатли, олис ва чегара ҳудудларидаги 99 та қишлоқ ва маҳаллаларда қурилиш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, уларнинг ижтимоий муаммоларини тизимли бартараф этиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Вазир Раҳмат Маматовнинг “Тонг юлдузи” маҳалласига ташрифи

30.01.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, Сурхондарё вилояти ҳамда Музработ тумани ҳокимлиги раҳбарияти вакиллари тумандаги “Тонг юлдузи” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрди.

Сурхондарёда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда

29.01.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Бойсун тумани ҳокимлигида туман ҳокими А. Жўраев раҳбарлигида “Аёллар дафтари”нинг юритилиши, унга киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишлаш, эҳтиёжманд аёлларга кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Гендер тенглик масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди

28.01.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида “Аграр соҳа аёллари уюшмаси” томонидан гендер масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.  

«Маҳаллабай» ишлаш бўйича янги тизимни ташкил этиш ва камбағалликни қисқартириш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди

26.01.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 26 январь куни жорий йилда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Чегара ҳудудидаги маҳалла аҳолиси билан ўтказилган учрашувда қатор таклифлар ўртага ташланди

26.01.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Бухоро вилояти Олот тумани “Арабхона” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюриб, маҳалла фаоллари иштирокида учрашув ўтказди.

“Аёллар дафтари"ни юритишга доир ўқув семинари ўтказилди

25.01.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Сирдарё вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган “Аёллар дафтари"ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Бухоро вилоятини маҳаллабай тизимда ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди

22.01.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари бўйича маъруза қилди.

Президент: Масала аввало маҳаллада ҳал бўлсагина одамлар рози бўлади

21.01.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Олот тумани марказида Олот, Қоракўл, Жондор ва Шофиркор туманлари фаоллари, маҳалла раислари билан учрашди. Ўтган йили содир бўлган табиий офат ёдга олинди.