Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббуслари қўллаб-қувватланади

2021-02-14 | Жамият

АТ “Халқ банки”да хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова, вазирлик ҳамда АТ “Халқ банки”нинг мутасадди вакиллари иштирок этишди.

Вазирнинг биринчи ўринбосари Г. Маруфова йиғилиш давомида  хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш борасида вазирлик томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда зарур чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Таъкидланганидек, ҳозирда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий қилинган “Аёллар дафтари”ни шакллантириш ва у орқали юртимиздаги хотин-қизларни ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз хотин-қизларни бандлигини таъминлаш борасида кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан Республика Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда бошқа мутасадди идоралар, банклар ва ҳокимликлар билан ҳамкорликда уйма-уй юриш орқали 6,5 миллиондан ортиқ хотин-қизларнинг муаммолари пухта ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар натижасида юртимиз аёлларининг узоқ йиллардан бери йиғилиб қолган ижтимоий, моддий, тиббий, касбга ўқитиш, ўз соҳаси бўйича иш топиш каби кўплаб ечимини кутаётган муаммолари борлиги аниқланди. Шу сабабли ҳозирги вақтда ишсиз, боқувчиси бўлмаган, ёлғиз оналар ва муаммоси бор хотин-қизлар билан манзилли ишлаш бўйича “Аёллар дафтари”ни маҳаллабай юритиш ишлари амалга оширилмоқда.

Йиғилишда таъкидланганидек, айни вақтда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг бизнес лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда. Мазкур бизнес лойиҳалар доирасида хотин-қизларга турли тадбиркорлик йўналишлари бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача кредит маблағлари ажратилиши режалаштирилган.

Видеоселектор йиғилишида иштирокчилар томонидан хотин-қизлар тадбиркорлигини янада ривожлантириш ва бу борадаги қўшимча имкониятларни ишга солишга доир келгуси режалар хусусида зарур маълумотлар бериб ўтилди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться