Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазир Раҳмат Маматов Сурхондарё вилоятида аҳоли муаммоларини бартараф этишга бағишланган йиғилиш ўтказди

2021-02-02 | Жамият

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов раислигида Сурхондарё вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасида вилоятнинг шароити оғир, кўп миллатли, олис ва чегара ҳудудларидаги 99 та қишлоқ ва маҳаллаларда қурилиш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, уларнинг ижтимоий муаммоларини тизимли бартараф этиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Вилоят Халқ қабулхонаси, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар бошқармалари раҳбарлари, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимлари бошлиқлари иштирок этган ушбу йиғилишда Ишчи гуруҳлар томонидан 11 515 та хонадон ўрганиб чиқилгани ва 1538 та хонадондаги муаммоларнинг 618 таси жойида ҳал этилгани таъкидланди.
 
Айтиб ўтилганидек, аҳолининг ижтимоий муаммоларини бартараф этиш мақсадида ўтган вақт давомида 139.5 км.лик тупроқ йўлларга шағал ётқизилиб, 1 км. йўл асфальтланди. 8 та кўприк, 11 та трансформатор таъмирланиб, 588 та хонадонга суюлтирилган газ баллонлари, 433 тонна кўмир (брикет) маҳсулоти етказиб берилди. Шу билан бирга 164.81 км.лик ариқ ва зовурлар тозаланиб, 245 та чиқиндихона тартибга келтирилди, кўчаларга тунги ёритгичлар ўрнатилди. 
 
Вазир Р.Маматов амалга оширилган ишлар қаторида йўл қўйилган камчиликларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. 
 
Хусусан, вилоятнинг Музработ туманидаги “Тонг юлдузи”, Термиз туманидаги “Гулбаҳор”, Денов туманидаги “Пахтакураш”, “Ёшлик”, “Сина-1”, “Юрчи”, “Даштчинор”, Узун туманидаги “Файзобод”, Сариосиё туманидаги “Келажак сари”, “Сорижар” маҳаллаларида олиб борилаётган ишлар билан шахсан танишиш жараёнида ҳудудларда ишлар етарли даражада ташкил этилмагани ва бугунги кунда бу борада вилоят миқёсида амалга оширилаётган ишлар “қониқарсиз” эканлигини таъкидлаб ўтди.
 
Мисол учун Бойсун туманида 16.5 км, Сариосиё туманида 37 км, Узун туманида 68 км. масофадаги ички йўлларга шағал ва тош ётқизиш ишлари амалга оширилиши белгиланган бўлсада, бу борадаги ишлар якунига етказилмаган. Қолаверса, Бойсун, Узун туманлари ва Термиз шаҳрида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар уйларида амалга оширилган таъмирлаш ишлари тўлиқ тугалланмаган. Бандихон, Бойсун, Қумқўрғон, Шўрчи туманлари ва Термиз шаҳридаги хонадонларнинг фасад қисмлари таъмирланмаган. 
 
– Бизга рақамлар керак эмас, – дейди вазир Р.Маматов. – Энг асосийси, қилаётган амалий ишлардан одамлар рози бўлсин, уларнинг яшаш тарзи, ҳаёти ижобий томонга ўзгарсин. Тизимдаги ҳар бир ходимнинг асосий мақсади шу бўлиши керак.
 
Шунингдек, йиғилишда ҳудудлардаги ўрганишлар жараёнида аниқланган яна бир қатор муаммолар ва бунга йўл қўяётган масъуллар жиддий танқид остига олинди. 
 
Жумладан, “Маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойили асосида фуқаролар йиғинлари ходимларида фаолик етишмаётгани, хонадонларни белгиланган тартибда архитектура қоидаларига асосан қуриш, хонадонлардаги турмуш маданиятига риоя этилиши, санитария талаблари юзасидан жамоатчилик назорати ташкил этилмагани айтиб ўтилди. 
 
Йиғилиш давомида қатор масъул ташкилотлар вакиллари кўтарилган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться