Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чоралар кўрилмоқда
2021-02-12 | Жамият
Оққўрғон туман ИИБ ҳамда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорликда хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида "Аёллар дафтари"га киритилган ишсиз хотин-қизлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Тадбирда вилоят ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси масъуллари, 3 сектор раҳбари ва ўринбосарлари ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар ходимлари иштирок этди.
Шунингдек, ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аёллар муаммолари бўйича ҳам қабул ўтказилди.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги