Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ижтимоий ҳимоя

Президент бемор болалар ва уларнинг оналарига далда берди

17.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 17 июнь куни Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолияти билан танишди.

2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида

17.06.2022Таълим Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши

Ҳамкорлик - ўзаро муносабатларни мустаҳкамлайди!

16.06.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

Бош вазир ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова бошчилигидаги қўмита вакиллари ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида

08.06.2022ЖамиятМанба: «Янги Ўзбекистон»

Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг навбатдаги мажлисида ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш орқали аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш борасида вазирликлар, идоралар ҳамда Наманган ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари амалга ошираётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар эшитилди. 

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлаш

06.06.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан

26-27 май кунлари Бухоро шаҳрида Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш халқаро форуми бўлиб ўтди

27.05.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Камбағалликни қисқартириш, инсонлар яшаш даражасини ва ҳаёт фаровонлигини ошириш ҳар бир давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида ушбу масалалар давлат раҳбарларининг кўплаб чиқишларида ва халқаро ташкилотларнинг кун тартибида акс эттирилган.

Туманларда енгил саноат корхоналари барпо этилмоқда

12.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Учкўприк туманида бунёд этилаётган Енгил саноат ва логистика марказига борди.

Жарқўрғонда вилоят ҳокими сайёр қабули бўлиб ўтди

11.05.2022ЖамиятМанба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигида секторлар, бошқарма ва ташкилотлар, Халқ қабулхонаси раҳбарларининг фуқаролар мурожатларини ўрганиш бўйича навбатдаги сайёр қабули Жарқўрғон туманида бўлиб ўтди.

Ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

30.04.2022Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

30.04.2022Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Президент Фармони билан 65 нафар шахс афв этилди

30.04.2022Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайити байрами арафасида халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Одамларнинг дардига дармон бўлиш – инсонийликнинг олий намунаси

29.04.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 29 апрель куни эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

Хоразм вилоятида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинмоқда

29.04.2022Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Президентимиз ташаббуси билан, меҳнат фахрийларининг маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришдаги иштирокини кенгайтириш, маҳаллаларда «Бир нуроний ўн ёшга масъул» тамойилини қарор топтиришда ташаббускорлик кўрсатаётган ижтимоий фаол нуронийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш вазифалар белгиланган эди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринч ўринбосари Эркин Мухитдинов Россия Федерацияси Қурувчиларнинг Миллий уюшмаси (Нострой) Президенти Антон Глушков ҳамда уюшма маъсуллари билан музокара ўтказди.

26.04.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Учрашув доирасида томонлар тартибли миграция, касб-ҳунарга ўқитиш истиқболлари ҳамда Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги Пилот лойиҳаси доирасида хорижий ишчиларнинг малакасини тасдиқлаш механизмини яратиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Хотин-қизлар билан манзилли ишлаш – ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг муҳим омили

22.04.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

ИИВ Академиясида ўтказилган давра суҳбати хотин-қизлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш муаммоларига бағишланди.

Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан Андижон туманида ўтказилган сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатларига ечим топилди

20.04.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан республика ҳудудларида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабуллар ўтказиш тўғрисида берилган топшириққа асосан жорий йилнинг 19 апрель куни Андижон тумани ҳокимлиги ҳовлисида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулҳақов томонидан фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда таълим бериш сифатини ошириш ҳамда улар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

18.04.2022Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Вазир ўринбосари Қашқадарёдаги қатор маҳаллаларни кўздан кечирди

18.04.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Абдулла Турсунов Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди ҳамда ҳудудда жойлашган қатор маҳаллаларда олиб борилаётган ободонлаштириш ва қурилиш, шунингдек, дарахт экиш жараёнлари билан яқиндан танишди.