Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сурхондарёда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда

2021-01-29 | Жамият

Бойсун тумани ҳокимлигида туман ҳокими А. Жўраев раҳбарлигида “Аёллар дафтари”нинг юритилиши, унга киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишлаш, эҳтиёжманд аёлларга кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Туман солиқ инспекцияси, туман молия бўлими ва бошқа масъул ташкилотлар вакиллари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари иштирокида ташкил этилган тадбирда аёлларнинг ижтимоий муаммоларини бартараф этиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, бу борада туманда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш масалалари атрофлича муҳокама этилиб, галдаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, Шўрчи тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Гавҳар Шерматова бошчилигидаги Ишчи гуруҳ томонидан 2-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммолари атрофлича ўрганилди.

Учрашувлар давомида оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларни манзилли рўйхат асосида тумандаги мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштириш, касбга қайта ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш масалаларига эътибор қаратилди.

Жумладан, касбга қайта ўқиш истагини билдирган аёлларнинг 10 нафари туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида ташкил этилган ўқув курсларига қабул қилинди. 1 нафар аёл туман ободонлаштириш бошқармасига ишга жойлаштирилиб, 8 нафар хотин-қиз ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларига жалб этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться