Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон дипломатлари Москва вилоятидаги ватандошларнинг меҳнат қилиш ва яшаш шароитлари билан танишди

2021-02-14 | Жамият

Россияда меҳнат фаолиятини юритаётган юртдошларимизнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, уларнинг ишлаш ва яшаш шароитлари билан танишиш бўйича вазифаларни амалга ошириш доирасида мамлакатимизнинг Москвадаги элчихонаси ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари билан Москва вилоятида жойлашган «Деловые линии» («Ишбилармонлар йўналиши») транспорт-логистика компанияси офисида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Элчихона маълумотига кўра, «Деловые линии» компанияси ташкилотларга ва жисмоний шахсларга юкларни ташиш бўйича транспорт-логистика хизматларини кўрсатиб келади. Айни пайтда бутун Россия бўйлаб компаниянинг 240 та бўлими мавжуд бўлиб, уларда 1 минг 400 дан ортиқ ўзбекистонлик мутахассис меҳнат қилади.

Компания бош директорининг ўринбосари Станислав Ершов билан бўлиб ўтган учрашув чоғида Россия томонининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда тўғридан-тўғри ишчи кадрлар билан таъминлаш учун Ўзбекистонда кадрларни танлаб олиш бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонлик дипломатлар ватандошларнинг меҳнат қилиш ва яшаш шароитлари тартиблари билан яқиндан танишди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться