Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вазир Нозим Хусанов Наманган вилояти Чуст туманида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди
2021-02-10 | Жамият
Биринчи манзил Чуст тумани “Мустақиллик” МФЙда жойлашган Чуст педагогика коллежи биносида ташкил этилган ўқув маркази бўлиб, у ердаги яратилган шароитлар билан танишилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ҳозирда марказда 11 та йўналишда (электромонтёр, пайвандчилик, сантехника, тикувчилик, аёллар ва эркаклар сартароши, компьютер саводхонлиги, 1-С бухгалтерия, нон ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш, токарлик, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ҳамда ошпаз қандолатчилик) 2 сменада 174 нафар ишсиз, мигрант, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилмоқда.
Бундан ташқари, Чуст 2-сонли касб-ҳунар коллежидаги тикувчилик, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, трактор- машинист, ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори каби йўналишларнинг жихоз ва ускуналар билан таъминланганлиги ҳолати ҳам ўрганилди.
Кейинги манзил эса “Камарсада” МФЙда давом этиб, у эрда яшовчи фуқаро уста-шогирд анъаналари бўйича дўппичилик билан шуғулланувчи Шерматова Мавлудахон фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги