Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вазир Раҳмат Маматовнинг “Тонг юлдузи” маҳалласига ташрифи
2021-01-30 | Жамият
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, Сурхондарё вилояти ҳамда Музработ тумани ҳокимлиги раҳбарияти вакиллари тумандаги “Тонг юлдузи” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрди.
Ташриф давомида мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи фуқароларнинг мавжуд ижтимоий муаммоларини ўрганиш бўйича қатор ишлар олиб борилди. Жумладан, маҳалладаги эҳтиёжманд оилалар хонадонлари ва ички кўчаларни тартибга келтириш ҳамда ободонлаштириш ишларини давом эттириш учун масъулларга зарур топшириқлар берилди.
Шунингдек, маҳалладаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтарига” киритилган оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга доир қатор кўрсатмалар бериб ўтилди.
Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган тезкор амалий чоралар натижасида бугуннинг ўзида маҳалладаги 3 кмлик яроқсиз йўлни таъмирлаш мақсадида тош қоплама ётқизилди. Аҳоли томонидан берилган таклиф асосида маҳаллада замонавий типдаги болалар боғчаси қуриш учун зарур ташкилий ишлар бошлаб юборилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги