Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Қизилравот” маҳалласида ечимини кутаётган муаммолар бартараф этилмоқда
2021-02-08 | Жамият
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Турғун Қирғизбоев Ромитан тумани марказидан салкам 240 километр узоқда жойлашган “Қизилравот” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла фаоллари ҳамда Ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида аҳоли муаммоларини ўрганди.
Дастлаб ҳудудда олиб борилаётган кенг кўламли ободонлаштириш ишлари, кўча ва хонадонларнинг тозалиги, саранжом-саришталигига алоҳида эътибор қаратилиб, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган фуқароларнинг хонадонларида ҳашарлар уюштирилди. Маҳалланинг ички тупроқ кўчаларига тош тўкилиб, текисланди. Қурилиш ишларига 2 та юк машинаси, 1 та йўл текисловчи машина ҳамда 2 та экскаватор транспорт воситалари жалб этилди. Шу билан бирга ҳашар орқали 22 та аҳоли уй-жойларининг деворлари оқланиб, 56 та хонадон ҳовлиси тартибга келтирилди. 200 метр масофадаги йўл бўйлари эса махсус техникалар ёрдамида тозаланди.
Бошқарма бошлиғи Т.Қирғизбоев, шунингдек, маҳалла аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини аниқлаш ва уларни “Маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” тамойили асосида тизимли ҳал этиш бўйича фуқаролар йиғини ходимларига амалий-услубий тавсиялар берди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги