Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент архитектура-қурилиш институтида талабалар коворкинг-маркази ташкил этилди

2019-02-07 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг молиявий кўмагида Тошкент архитектура-қурилиш институтида талабалар коворкинг марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли қарори ҳамда “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг молиявий кўмагида 2019 йил 5 февраль куни Тошкент архитектура-қурилиш институтида талабалар коворкинг марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу марказ очилиши шарафига меҳмонлар тантанали равишда рамзий қизил тасмаларни кесдилар, сўнгра Архитектура факультети битирувчиларига диплом топшириш маросими ўтказилди.

Коворкинг марказининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Маджидов Иномжон Урушевич, Ўзбекистон меъморлар уюшмаси раиси ўринбосари Таджиев Асомиддин Джалолович, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Қўлдошев Азамиддин Турсунович иштирок этдилар.

Коворкинг маркази – бу қизиқарли архитектура лойиҳалар устида ишлаш учун яратилган махсус жой. Бу ерда ҳамфикр инсонларни топиш, мустақил ёки гуруҳ билан ишлаган ҳолда тажриба алмашиш ва ўз ғояларини ривожлантириш мумкин. Тошкент архитектура-қурилиш институти талабалари ҳамда профессор-ўқитувчилари томонидан коворкинг марказининг дизайн лойиҳасидан тортиб, то хонанинг ички безагигача бўлган ишлар амалга оширилган.

Эндиликда лойиҳалаш ёки жамоат ишлари билан шуғулланиш истаги бўлган институт талабалари учун бемалол фойдаланиш имконияти мавжуд. Марказ ҳар хил шаклга эга бўладиган (трансформер) мебел, тақдимот ускуналари, маркерли тахта (доска)лар билан жиҳозланган ҳамда архитекторлар учун барча замонавий дастурлар ўрнатилган иккита алоҳида компьютер хоналари мавжуд.

- Ушбу коворкинг маркази Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари орасида ҳамда Шайхонтоҳур туманида илк коворкинг маркази эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Яқин вақтлар ичида Тошкент архитектура-қурилиш институтининг янги биноси қурилиши режалаштирилган бўлиб, унда ёшларнинг ташаббусларини амалга ошириш мақсадида талабалар фаолият юритишлари учун катта ҳудуд ажратилади. Бизнинг институт талабалари жамоат ишларида фаол иштирок этаётганидан хурсандмиз. Институт раҳбарияти сизларнинг ғоя ва ташаббусларингизни ҳар доим қўллаб-қувватлайди, - дея таъкидлади ректор Р.Р.Ҳакимов.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться